RU

Последние новости

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Англия Кубоги. "Олд Траффорд"даги даҳшатли жангда "Манчестер Юнайтед" камбек қайд этиб, "Ливерпуль"ни турнирдан чиқариб юборди! Новости

Англия Кубоги. "Олд Траффорд"даги даҳшатли жангда "Манчестер Юнайтед" камбек қайд этиб, "Ливерпуль"ни турнирдан чиқариб юборди!

Англия кубоги чорак финал доирасидаги "Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" 4:3

Голлар: Мактомини (10), Мак Аллистер (44), Салоҳ (45+3), Антони (87), Эллиот (105), Рэшфорд (113), Диалло (120+1).

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Варан (Диалло, 85), Линделеф, Уан-Биссака (Магуайр, 71), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Эриксен, 80), Гарначо, Рэшфорд, Хейлунд (Антони, 71).

Ливерпуль – Келлехер, Гомес, ван Дейк, Куанса, Робертсон (Брэдли, 76), Эндо, Собослаи (Эллиотт, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Гакпо, 77), Диас, Нуньес.

Огоҳлантириш: Мак Аллистер (31), Фернандеш (45+3), Гомес (61), Диалло (117).

Четлатиш: Амад Диалло (120+2).

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 10', Антони - 87', Маркус Рэшфорд - 112', Амад Диало - 120'

Кубок ФА . Тур Quarter Finals

17/03/2024, 20:30

3
:
4
Finished AET

Ливерпуль

Алексис Макаллистер - 44', Мохамед Салах - 45', Харви Эллиот - 105'

Стадион: Old Trafford, 72291 зрителей

45'
90'
120'
10'  Скотт Мактоминей
45'  Бруну Фернандеш
71'  Расмус Хойлунд (Антони)
71'  Аарон Уан-Биссака (Харри Магуайр)
80'  Кобби Мейну (Кристиан Эриксен)
85'  Рафаэль Варан (Амад Диало)
87'  Антони
105'  Виктор Линделеф (Мэйсон Маунт)
112'  Маркус Рэшфорд
112'  Скотт Мактоминей
116'  Амад Диало
120'  Амад Диало
120'  Алехандро Гарначо
120'  Амад Диало
31'  Алексис Макаллистер
44'  Алексис Макаллистер
44'  Дарвин Нуньес
45'  Мохамед Салах
60'  Джо Гомес
72'  Доминик Собослаи (Харви Эллиот)
76'  Эндрю Робертсон (Конор Брэдли)
77'  Мохамед Салах (Коди Гакпо)
101'  Джо Гомес (Константинос Цимикас)
105'  Харви Эллиот
105'  Конор Брэдли
109'  Куивин Келлехер
114'  Луис Диас (Бобби Кларк)

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Олд Траффорд"даги даҳшатли супер баҳсда "Юнайтед" ярим финалга йўлланма олди! КАМБЭК деганлари шу бўлса керак!!!

120+2. Диалло қизил олиб майдонни тарк этди. Ўз голининг қурбони)

120+1. ГГГГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ДИИИИАААЛЛЛОООООО!! ДАХШААААТТТТ!!!! ТРАГЕДИЯЯЯЯЯ!! 

117. Диалло огоҳлантирилди. Томонлар пенальтилар сериясини исташмаяпти.

116. ЗАРБААААААААА!!! МАКТОМИНИИИ!!! 100 фоизлик имконият йўқ бўлди.

113. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! РЭШФОООРРРДДДД!!! Ниҳоят у ҳам мақсадига эришди!

111. ЗАРБАААААААА!!! Магуайрнинг кучли зарбасини Келлехер қайтарди!

Иккинчи қўшимча бўлим бошланди!

Биринчи қўшимча бўлим якунланди.

105+1. УХХХХХХ!! Рэшфорднинг хавфли узатмасини дарвозага киритадиган футболчи топилмади.

105. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! ЭЛЛИОООТТТТТ!!! "Ливерпуль" яна ҳисобда олдинда! Яна рикошет Онанага ҳалақит қилди.

104. РЭШФОООРДДД!! Нималар қиляпсан-а?! Яна бир вазият кўкка совурилди. Кейинчалик оффсайд ҳам кўтарилди.

101. ЗАРБААААААА!! Кутилмаганда Линдельоф ҳужумда пайдо бўлди ва Келлехер дарвозасига зарба берди. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

100. Мак Аллистер жаримадан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳеч кимга тегмасдан дарвозага қараб кетаётганида тўпни Онана ушлаб олди.

98. Гарначо ҳужумга ўтди. Унинг пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

95. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Мак Аллистернинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

92. УХХХХХХ!! Антонининг зарбаси дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди.

90. Дастлабки қўшимча бўлим бошланди!

Асосий вақт тугади. Навбат қўшимча бўлимларга.

90+4. РЭШФОООООРРРРДДДДД!!! Нуқта қўйиши мумкин эди! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмади у!

90+1. Сўнгги дақиқаларда ўйин жонланиб кетди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ДАҲШАААААТТТТ!! Эллиотнинг тўп узатиши зарбага айланиб кетди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

87. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! АНТОННИИИИИ!! Ҳисоб тенглашди!!!

83. Гакпо "Юнайтед" дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

79. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Эллиот асосий, ҳал қилувчи пасни беришда адашди. Магуайр тўпни қайтариб юборди.

76. "Ливерпуль" бурчакдан пас ўйнашни маъқул кўрди. Ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

73. Антони майдонга тушиши билан илк тегинишидаёқ зарба йўллади. Ноаниқ.

70. Иккала жамоа таркибларида қўшалоқ ўзгаришлар бўлди. Кўрамиз, бу ўйинга қанчалик таъсир қиларкан.

65. Салоҳнинг айлантирма услубдаги зарбасини Онана ушлаб олди.

63. БАААМММММ!! Нуньес жуда яқин масофадан Онанага кучли зарба йўллади. Онанадан сейв!

61. Уан-Биссакага қарши қўпол ўйнагани учун Гомес огоҳлантирилди.

60. Мак Аллистернинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб, тўрга тепадан тегди.

58. Бруну ўз жарима майдончаси ёнгинасида фол ишлатди. Жарима зарбаси.

56. Собослаи узоқ масофадан зарба йўллади. Онана тўпни қайтариб юборди.

54. ЗАРБААААААА!! Нуньес жуда қулай нуқтадан гол ура олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

53. УХХХХХ!! Бруну рақиб дарвозаси ёнига жуда хавфли пас узатди. Бўш қолган дарвозага зарба йўллайдиган шериги топилмади.

52. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни Келлехер ушлаб олди.

48. УХХХХХХХ!! Нуньес пас узатиш ниқоби билан дарвозага зарба йўллади. Онана яқин бурчакка реакция кўрсата олди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

45+3. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! САЛОООҲҲҲҲҲ!!! Онанадан қайтган тўпни дарвозага йўллашда мисрлик футболчи қийналгани йўқ!

45+1. МЮ жаримага эга бўлди. Лекин бундан фойдаоана олмади.

44. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Ҳисоб тенглашди! Мак Аллистер танаффус олдидан тарози паллаларини тенг ҳолатга келтириб қўймоқда!

40. Меҳмонлар босимни оширди. Гол уриш учун яна бир вазият бўлганди. Бироқ яна оффсайд сабабли ҳужум тўхтади.

37. ГОЛ! ЙЎҚ! Эндо гол урди, бироқ бу ҳисобланмади.

36. ЗАРБАААААА!! "Ливерпуль"дан тезкор қарши ҳужум! Диаснинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Онана қайтарди.

36. ЗАРБАААААА!! Ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди. Келлехер Мактоминининг зарбасини бир амаллаб қайтарди.

35. УХХХХХ!! Брунунинг кучли зарбасини Келлехер ушлаб олди.

31. Мактоминини йиқитиб, ҳужумни тўхтатгани учун Мак Аллистер огоҳлантирилди.

30. "Юнайтед" голгача биринчи рақамли бўлиб ўйнаб турганди. Ҳозир ўз ярим майдонига жойлаб олди ва иккинчи рақамли бўлиб ўйинни давом эттирмоқда. Бу орада Собослаининг зарбасини Онана ушлаб олди.

27. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Хейлунд зарба бериш чоғида йиқилиб тушди, зарба ҳам ўхшамади.

24. ЗАРБАААААААА!!! Брунунинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

22. "Юнайтед" ҳужумда кўриниш берди. Бироқ Уан-Биссакага узатилган тўпни ван Дейк аутга чиқариб юборди.

18. "Ливерпуль" катта босим уюштирди. Қанотдан узатилган тўпга зарба берилмади. Кейинчалик "прострел" орқали Куанса узоқ масофадан кучли ва ноаниқ зарба берди.

14. ЗАРБАААААААА!! Робертсон яқин масофадан чап оёғида ноаниқ зарба йўллади.

10. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! МАКТОМИНИИИИ!!!

8. УХХХХХ!! Салоҳнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

7. "Ливерпуль" яна ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. Нуньес эса фол ишлатди.

5. Энди "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Собослаининг зарбасини Онана ушлаб олди.

4. ЗАРБААААААААА!!! КЕЛЛЕХЕЕЕЕРРРР!!! Рэшфорднинг кучли зарбасини посбон қайтариб юбора олди.

2. ЗАРБААААААА!! "Юнайтед" учрашувни ҳужум билан бошлади. Мактоминининг зарбаси секин кўриниш олди ва Келлехерга бу муаммо бўлмади.

- Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Бугун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Англия Кубоги ярим финалига чиқиш учун кураш олиб боради. Учрашувни Сиз азиз мухлислар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика