АПЛ. "Эвертон" – МЮ, "Ман Сити" – "Ливерпуль" ва 8-турнинг бошқа ўйинлари учун превью
06 ноя 2020 20:37
Новости
АПЛ. "Эвертон" – МЮ, "Ман Сити" – "Ливерпуль" ва 8-турнинг бошқа ўйинлари учун превью
Еттинчи турнинг асосий натижаси "Ливерпуль"нинг юқори поғонага қайтиши бўлди. Клопп жамоасининг доимий етакчилиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки таъқибчилар билан фарқ катта эмас. Шунингдек, "Манчестер Сити" секин-аста ўзига келаётган бўлса, "Манчестер Юнайтед" яна очко йўқотди, бу эса Оле Гуннар Сульшер атрофидаги булутларни янада қуюқлаштирди.
"Астон Вилла" ва "Эвертон" битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради ва мавсум бошидаги натижалар ажабланарли эканлиги ҳақида таассурот уйғотишди. Рақиблар уларнинг хатоларидан устамонлик билан фойдаланиб қолишди. "Лестер", "Саутгемптон" ва "Вулверхэмптон" ажойиб юришни амалга оширмоқдалар. "Тоттенхэм" учинчи ўринга кўтарилган бўлса, "Челси" ва "Арсенал" ҳам етакчиларни осонликча олдинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Қизиқ, бизни 8-турдан кейин жамоаларнинг жадвалдаги ҳолати бўйича қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Турнинг асосий интригалари
Сульшернинг "Юнайтед" бошқарувидаги сўнгги учрашуви?!
ПСЖ ва "РБ Лейпциг" устидан қозонилган ғалабалар "Манчестер Юнайтед"нинг мавсум бошидаги ўйинларининг ўзига хос бўлмаган "кўриниши"ни кўрсатди. Жамоа ноҳақ равишда жадвалнинг пастки қисмида турибди, деб айтадиган ҳеч ким йўқ. Сульшер ҳар бир муваффақиятсизлик учун ҳар қандай баҳонани топиши мумкин. Битта нарса ўзгаришсиз қолмоқда – деярли бир йил давомида "қизил иблислар"ни бошқараётган норвегиялик бир саволга тушунарли ва конкрет жавоб бермади: "биз нима ўйнаяпмиз, Оле?"
Кейинчалик ўзгаришларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида гапирадиган "овозлар" кўриниш бера бошлади. Айниқса, "Истанбул"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин ҳаммада катта умид пайдо бўлди. "Манчестер Юнайтед" ҳар тўрт йилда бир марта Туркияда доим ютқазиши кимнидир хавотирга қўйиши керак.
Ҳозирда МЮнинг кейинги устози баланд овоз билан талаффуз қилиняпти – бу Маурисио Почеттино. Аргентиналик халоскор сифатида кўрилади, эндиликда норвегияликка ишонадиганлар кам қолди. "Эвертон"га қарши учрашувдаги яна бир муваффақиятсизликдан кейин раҳбариятда ишонч қоладими ёки йўқ, бу уикенднинг энг муҳим саволи. Олдинда терма жамоалар учун танаффус бор. Демак, "манкунианлар" хўжайинлари янги мураббий билан музокара ўтказишга улгуради. "Эвертон"га қарши ўйинни кўришга ошиқинг, балки Оле Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги сўнгги ўйини бўлиб ўтиши мумкин.
"Эвертон" ва "Астон Вилла" ғолиблик руҳини қайтара оладими?
"Эвертон" ва "Астон Вилла"да шиддат йўқолгандек, гўё. "Вилла" аллақачон "Лестер" билан қийин ўйин ўтказган эди, аммо кейинчалик Барклининг зарбаси эвазига ғалаба илиб кетилди. "Лидс" ва "Саутгемптон" билан ўйинларгача Мартинес дарвозасига атиги 2 та тўп киритилган эди. Кейинги икки учрашув давомида аргентиналик футболчи тўпни 7 марта ўз дарвозасидан олиб чиқди. Дин Смит ҳайратга тушди – "Вилла" футболчилари ўз жарима майдонлари ёнида қоидаларни бузганларидан сўнг учта гол "қучиб олинди".
"Арсенал" "Астон Вилла" учун энг қўрқинчли рақиб эмас. "Канонирлар" Премьер-лиганинг сўнгги 5 ўйинида фақат бир марта 1 та голдан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, "Вилла" олдинги икки учрашувда йўл қўйилган хатоларни ҳисобга олиб, тайёргарлик кўрганми ёки йўқлигини билиб оламиз.
Анчелотти "Ньюкасл"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳатто яшириб ўтирмади ва захирадагилар асосий таркиб футболчилари яқинига ҳам йўлолмаслигини маълум қилди. "Бизга бир қатор муҳим футболчилар етишмаяпти. Улар йўқ бўлганда, сиз бошқача ҳаракат қилишингиз керак – сифатни йўқотиб, жипслашиб ўйнаш".
"Ярадор ҳайвон" "Эвертон"га ташриф буюради ва бу ерда вазият икки хил – "Манчестер Юнайтед" футболчилари Сульшерни "йўқотишади" ёки ғазаб билан чиқиб, рақибни уларнинг майдонида доғда қолдиришади. Хуллас, "Гудисон Парк"да бизни кескин қарама-қаршилик кутмоқда.
Мағлубиятга учрамаган жамоанинг ўзи қолмади
Бир тур олдин ушбу мавсумда ютқазмаган жамоа қолмаган эди. Бундан ташқари, "Фулхэм" биринчи ғалабасини қўлга киритди. Қолганларда нима гап? "Бёрнли", "Шеффилд Юнайтед" ва "Вест Бромвич" ҳали ғалаба қозонишмади. Биринчи ғалабани қўлга киритиш учун кўпроқ имконият "Бёрнли"да бўлиши кутилмоқда, чунки улар "Брайтон" билан ўйнайди.
"Астон Вилла", "Лестер" ва "Арсенал" ҳали дуранг ўйнашмаган. "Вилла" "Арсенал" билан тўқнаш келса, "Лестер" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни меҳмон қилади, балки голлар билан!
"Вест Хэм" қийин "тўсиқлар"дан муносиб ўтди
"Ливерпуль", "Ман Сити", "Тоттенхэм", "Лестер", "Вулверхэмптон" ва "Арсенал" билан бўлган қатор учрашувлардан "Вест Хем"да фақат 2 та мағлубият ва 8 очко мавжуд. Нафас олиш вақти келгандир?!
Аммо баъзида фаворитлар билан учрашувда барчани ҳайратга солган аутсайдер кейинчалик ўртамиёна ва қуйи ўриндаги жамоага қарши ўйинда очко йўқотади. "Вест Хэм"нинг навбатдаги рақиби 4 очко орқада бораётган "Фулхэм" бўлади.
"Вест Хем" учун жуда қизиқарли лаҳза: "болғачилар"да "Ман Сити" ва "Арсенал"га яқинлашиб олиш ёки ўтган мавсумдагидек жадвалда "гап сотиб юриш" имконияти бор.
"Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" (07.11 17:30)
Ҳозир икки жамоа ҳам турлича муаммолар гирдобида. Анчелотти етакчиларнинг қайтишини интиқлик билан кутмоқда. Хамес Родригес жароҳатидан тикланди ва Динь дисквалификация муддатини ўтаб бўлди. Ришарлисон тайёр бўлмаган бир пайтда Андре Гомешнинг иштироки шубҳа остида турибди.
"Манчестер Юнайтед"да ҳимоячи Линделёф ҳафта давомида жароҳатга йўлиқди, унинг иштироки номаълум. Байи ва Теллес ҳам ўйнамайди, аммо Марсьяль қайтган. Унинг дисквалификацияси якунланди.
Анчелотти олти йилдан бери кетма-кет 2 та учрашувда мағлуб бўлмаган. Ва 2006 йилдан буён 3 та ёки ундан кўп ўйинда ютқазмаган. "Манчестер Юнайтед" барча қийинчиликларига қарамай, Премьер-Лиганинг 6 та сафар ўйинида ғалаба қозона олди. Аммо "Эвертон" 3 та меҳмон учрашувида рақибини мағлуб эта олмаган.
"Челси" – "Шеффилд Юнайтед" (07.11 22:30)
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, "Челси" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашни ўрганиб олди. Лондонликлар мана кетма-кет 5 та учрашувдирки, ўз дарвозаларидан гол ўтказмаяпти. "Шеффилд Юнайтед" сўнгги 4 ўйиндан 3 тасида гол урган бўлса-да, лондонликлар билан учрашувда худди шундай натижага эришишига ишониш қийин.
Фрэнк Лэмпарднинг ҳужум чизиғи коронавирус ташхиси қўйилган Кай Хаверцни йўқотди. Пулишичнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у захирадан майдонга тушиши мумкин. "Шеффилд Юнайтед" АПЛнинг сўнгги 10 та ўйинидан 9 тасида мағлубиятга учради. "Челси" эса кетма-кет 5 та ўйинда ютқазмади.
"Лестер" – "Вулверхэмптон" (08.11 19:00)
Пайшанба оқшомида "Брага" устидан қозонилган йирик ғалаба (4:0) "Лестер"нинг барча мусобақалардаги ғалабали сериясини 5 тага етказди. "Тулкилар" охирги ҳафтада муҳим ўйинчилари йўқлигига қарамасдан ҳайратланарли ўйин кўрсатдилар ва 6-ғалаба учун бор кучларини сарф этишлари аниқ.
"Бўрилар" 4 ўйиндан бери ютқазмаётгани ва "Лестер"дан бор-йўғи икки очко ортда қолаётганини инобатга олсак, бизни ажойиб беллашув кутмоқда.
"Манчестер Сити" – "Ливерпуль" (08.11 21:30)
Юқори темп ҳар кимнинг руҳини ларзага келтириши мумкин. "Ливерпуль" ақлли трансфери, яъни Жотанинг хариди орқали кўп нарсага эришмоқда. "Манчестер Сити" мавсум давомида нафақат янги келганлар билан ўйнашни, балки номинал ҳужумчиларсиз тўп тепиш сабоғини чиқаряпти. Буларнинг барчаси жамоаларнинг ўйинга жуда ноодатий ҳолатда етиб келишларга олиб келди.
Сўнгги бир неча мавсумда биз "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" биринчи ёки иккинчи ўринларни бўлишишиб туришларига одатланиб қолганмиз. Юзма-юз учрашув деярли бутун мавсумдаги жанг каби намоён бўлади. Ҳа, ушбу дуэль барча саволларга жавоб беришга қодир бўлган воқеа сифатида намойиш этилади.
Ҳозир ҳамма нарса шунчалик чалкашки, буни қайд этилган натижалар исботлаб беради. "Ливерпуль" 7 турда 15 та гол ўтказиб юборган. "Манчестер Сити" зўрға жадвалнинг ўрта поғонасини эгаллаб турибди. Шу вазиятда бирор нарсани тахмин қилиш мушкул.
Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:
06.11 22:30 "Брайтон " – "Бёрнли"
07.11 01:00 "Саутгемптон " – "Ньюкасл"
07.11 20:00 "Кристал Пэлас" – "Лидс"
08.11 01:00 "Вест Хэм" – "Фулхэм"
08.11 17:00 "Вест Бромвич" – "Тоттенхэм"
09.11 00:15 "Арсенал " – "Астон Вилла"
Ольга Мешкова
Шерзод Нурматов таржимаси
Eplmanager.com. Янги "FIFA 21 league" совринли лигасини кутиб олинг!
Комментарии