RU

Последние новости

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

АПЛ. 6-тур. "Манчестер Юнайтед" амалдаги чемпионни таслим этди Новости

АПЛ. 6-тур. "Манчестер Юнайтед" амалдаги чемпионни таслим этди

Теги :  АПЛ
Бугун Англия премьер лигасининг олтинчи турига старт берилди.

Турни марказий ўйинлардан бири очиб беради. "Манчестер Юнайтед" жамоаси амалдаги чемпион "Лестер"ни қабул қилади.


АПЛ, 6-тур
"Манчестер Юнайтед" – "Лестер" 4:1

24 сентябрь, 16.30, "Олд Траффорд"
Бош ҳакам: Майк Дин
Голлар: К.Смоллинг 22, Х.Мата 37, М.Рэшфорд 40, П.Погба 42 - Д.Грэй 59

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Погба, Эррера, Рэшфорд (У.Руни 83), Мата (Э.Янг 87), Лингард (М.Кэррик 78), Ибрагимович.

"Лестер": Цилер, Симпсон, Хут, Морган, Фукс, Марез (Э.Кинг 46), Дринкуотер, Амарти, Олбрайтон (Ж.Шлупп 62), Слимани, Варди (Д.Грэй).

Огоҳлантириш: Р.Хут 50



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Майк Дин учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди.

89. Жамоалар ўйин тугашига тайёрдек ҳаракат қилишмоқда.

87. Гол урган ва голли пас берган Мата ўрнига Эшли Янг майдонга тушди.

Бугун Майкл Кэррик МЮ таркибидаги 500-ўйинини ўтказмоқда.

83. Бугун гол урган Рэшфорд ўрнига майдонга Уэйн Руни майдонга тушди.

81. Грэй иккинчи бўлимда майдонга тушгач жамоаси ўйинини кучайтирди.

78. МЮ таркибида Жесси Лингард ўрнига Майкл Кэррик майдонга тушди.

77. Зарбааа, Грэйнинг яна бир супер зарбасидан сўнг Де Хеадан супер сейв.

72. Эрреранинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

68. Кинг берган зарбани Де Хеа ушлаб олди.

66. Златаннинг яқин бурчакка ерлатиб берган зарбасини Цилер қайтарди.

62. "Лестер" таркибида Олбрайтон ўрнига Жефф Шлупп майдонга тушди.

59. Гооооллллл, Грэййй, 4:1. Демараи Грэйдан супер гол. Чап қанотдан Лингардни ортда қолдирган Демараи кутилмаганда жуда кучли ва аниқ зарба йўллади.

53. Златан икки ҳимоячидан устун келиб бош билан зарба берди, ноаниқ.

50. Погбага нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Лестер" сардори Роберт Хутга сариқ карточка кўрсатилди.

Иккинчи бўлим аввалида Раньери Марезнинг ўрнига Энди Кингни, Вардининг ўрнига эса Демараи Грэйни майдонга туширди. Раньери жамоа етакчиларини Чемпионлар лигасига асрашни маъқул кўрди назаримизда. Барибир бу ўйинни қутқариб қолиш қийин.

Иккинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Ҳозирча ҳисоб 4:0.

Ўйиннинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Гооооолллллл, Погбаааа, 4:0. Погбанинг МЮ таркибидаги дебют голи. Блинддан эса иккинчи голли пас.

40. Гооооооллллллл, Рэшфордддддд, 3:0. МЮ футболчилари яна бир бор бурчакни натижали тугатишди. Блинд Матага, Мата эса Рэшфордга. Маркус тўпга оёғини қўйса бўлди эди ва ҳисоб йириклашди.

37. Гооооолллллл, Матаааа, 2:0. Мата ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунига етказди. Погба Лингардга жуда ақлли пас берди, Лингард эса тўпни Матага ташлаб берди. Хуан ҳужумни чиройли зарба билан тугатиб қўйди.

34. "Лестер"нинг ҳужуми Марезнинг омадсиз паси билан якунига етди.

30. Зарбааа, Погбанинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Цилер бир амаллаб уриб юборди.

27. Погбанинг заргарона пасидан кейин Ибра тўпни кўкрагида ўнглаб олиб зарба берди, бироз ноаниқ.

27. Рэшфорднинг қайчи услубидаги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.

25. Зарба, Рэшфорд Ибрагимовичнинг ақлли пасидан кейин жуда ҳам ноаниқ зарба берди.

22. Голлллллллл, Крис Смоллингггг, 1:0. Дэйли Блинднинг бурчакдан етказиб берган тўпини Смоллинг боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувни МЮ афсоналари Видич ва Сэр Алекс Фергюссонлар бевосита стадиондан бирга кузатиб боришмоқда.

20. "Юнайтед" футболчилари тўпни назорат қилишга интилишмоқда.

17. Аввалига Дринкуотернинг зарбасини ҳимоячилар қайтарган бўлса, Хутнинг зарбасига аниқлик етишмади. "Лестер" активлишди.

13. "Лестер" рақиб дарвозаси олдида хавф уюштирди, самарасиз.

10. Олбрайтоннинг пасини Де Хеа ушлаб олди.

9. Ибранинг пасига Рэшфорд бироз улгурмади.

7. Ибранинг ўз услубида тепган тўпи ноаниқ чиқди.

4. Ўйиндаги биринчи зарбани Блинд берди, унинг зарбаси юқорига кетди.

3. Моур ҳозирча ўйинни жиддий қиёфада кузатмоқда.

1. Рияд Марез ўнг қанотдан ўз юришини бошламоқчи бўлганда, Блинд тўпни ундан олиб қўйди.

Учрашув бошланди. Кетдик.

Бугун МЮ 4-2-3-1 схемасида ўйинни бошласа, "Лестер" 4-4-2 схемасида ўйнайди.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Бугун МЮ сардори Уэйн Руни захирада қолдирилган, жамоани эса Крис Смоллинг сардор сифатида майдонга олиб тушди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англияда катта футбол куни, Премьер лигада 6-тур баҳсларига старт берилмоқда. Турни супер ўйин очиб беради. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Лестер" клуби Англиянинг энг кўп чемпиони "Манчестер Юнайтед" уйида меҳмон бўлмоқда. "Олд Траффорд" ҳар доимгидек тўлган, мухлислар севимли жамоаларидан фақат ғалаба кутишмоқда.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика