RU

Последние новости

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  6 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  5 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз" Новости

Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК – "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча, ёмон ўйин бўлмади. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ масофани босиб ўтишди. Улардан миннатдормиз. Биз бугун боримизни бердик, аммо натижада шундай бўлиши керак экан. Бир очкони қўлга киритдик. Ўз уйимизда бўлиб ўтадиган кейинги ўйинга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- "Динамо"нинг жорий мавсумдаги стартини қандай баҳолайсиз? "Динамо" дастлабки тўрт баҳсда иккита дуранг ва шунча ғалаба қайд этди...

- Чемпионатни ёмон бошламадик. Бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Масалан, бугун бир нечта вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бундан-да яхшироқ ва юқорироқ натижалар қайд этишга интиламиз.

- "Динамо" ўтган мавсумда анча ҳужумкор ва ёрқин ўйин кўрсатишига қарамай, жамоа мусобақа жадвалининг ўртасида қолиб кетган эди. Ўзбекистон Кубогида эса жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган эди. "Динамо"нинг янги мавсумдаги мақсадлари қандай? Апрель ойида Кубок баҳслари старт олади...

- Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз. Насиб қилса, Кубок баҳсларида чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика