RU

Последние новости

00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  0 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  5 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  10 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман" Новости

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизил карточкадан кейин меҳмонларда имкониятлар кўпайиб кетди. Голдан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштришга интилдик. Бироқ, кўп вазиятларда омад юз ўгирди.

- Ҳожиакбар Юнусовни четлатилишига муносабатингиз қандай?

- Вазиятга ҳайрон қолдим. Юнусовга берилган вазият қизил бўлса, Зоировда жарима майдони ичкарисида юзага келган холатда карточка бўлмаса, демак мен футболда ҳеч нарсани тушунмас эканман. Вазиятни кўриб чиқиш керак, тўп учун кураш бўлди, қизил берадиган вазият эмасди.

- Муҳриддин Зоировга қўполлик ишлатилганда жарима майдони ичкарисида эди деб ҳисоблайсизми?

- Вазиятни кўриб чиқишим керак. Мен айтмоқчи бўлганим Юнусовнинг вазиятида қизил бор, Зоировдаги холатда карточка йўқ. Очиғи, ушбу холатлар учун ҳакамнинг қароридан ҳайронман. 

- Биринчи бўлим сўнгида "Хоразм" мураббийлар штаби вакили билан тортишиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бизнинг футболчилардан бири улар билан тортишиб қолган. Шу боис мен вазиятни тинчлантиришга уриндим. Асабийлик холати йўқ эди.

- "Шўртан" нега битта ҳужумчи билан ўйнади?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, дастлаб икки ҳужумчи билан ўйнадик. Бекзод Сувонов, Муҳриддин Зоировлар ҳужумда эди. 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Бекзод Сувонов орқароқда ўйнашига тўғри келди. Иккинчи бўлимда Зафар Полвоновни чиқардик.

- "Хоразм"нинг мусобақа жадвалидаги ўрни хотиржамликка берилишга сабаб бўлдими?

- Йўқ, бунақа деб айтмаган бўлардим. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар ҳар бир очко учун жиддий курашади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика