RU

Последние новости

00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  3 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа" Новости

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳозир ўйин ҳақида нима дейишга ҳайронман. Жамоамиз футболчиларнинг ҳаракатларидан, ўйинга бўлган муносабатидан қониқиш ҳосил қилмадим. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилаётган жамоа учун бу - ақлга сиғмайдиган натижа. Мураббий сифатида "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳозироқ ўйиндан сўнг жамоа билан учрашув давомидаги ҳар бир вазичтни таҳлил қиламиз.

- Бугун "Турон"га омад етишмади деб ҳисобласа бўладими?

- Йўқ, мен бундай ўйламаган бўлардим. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Агар майдонда ҳаракат қилсангиз, кейин натижа бўлади. Биласизми, агар имкони бўлганида биринчи бўлимдан сўнг 2 нафар футболчини майдонда қолдириб, қолган барчасини захирага олган бўлардим. Клуб раҳбарияти ҳамма шароитни яратиб бераяпти. Мухлисларнинг шунча эътиборига мос футбол ўйнаш керак. Ўйнай олмаса, демак бу - футболчида характер йўқлигидан далолат беради.

- Жамоа асосан узун узатмаларга таяниб ўйнади. Қисқа узатмалар билан рақиб ҳимоясини ёриб кириш мумкинмиди?

- Бўлар эди, ўйинни кўриб таҳлил қиламиз. Голдан сўнг жамоамиз ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Узун узатмалар асосидаги ўйин жамоада ўзига бўлган ишонч йўқотилса ташкил этилади. Голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

- Хумоюн Муртозаевда ўйинни ўзига оладиган даража бор. Лекин сўнги 2 та турда унинг ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Футбол ўйнаш учун ҳоҳиш керак. Майдонга чиққандан сўнг фақат кўрсатмага асосланиб футбол ўйнаса ўсишдан тўхтайди. Бир нарсага ҳайрон қоламан, қандай қилиб киши футболчилик касбини танласаю, сиз уни югуришга мажбурлашингиз керак? Ахир у ўзининг севган касби-ку! Мен шунақа ўйлайман. Тўғри, ундаги жараён 2 та ўйиндан буён кузатилмоқда. Агар бизда имкон бўлганида Муртозаевни ҳам алмаштирган бўлардим.

- Бобур Қосимовда жароҳат борлигини биламиз. У қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Бизда Бобур Қосимовдан ташқари Аслиддин Тоштемиров, Мирзоҳид Мирзамаҳмудовларда жароҳат бор. Аъзам Алиев ҳам энди таркибга қўшилди. Афсуски, жароҳатда бўлган футболчилар анча муддат бизга ёрдам бера олишмайди, жароҳатлари жиддийроқ.

- Қуръага кўра, биринчи ўйиндаёқ "Хоразм"га дуч келсангиз, реванш олиш мақсадингиз борми?

- Албатта, мураббий сифатида мен шуни истайман. Лекин, буни футболчилар ҳам исташи керак. Футболчи фақат кўрсатмаларга асосланиб ўйнаса, бунда натижа келиши жуда қийин. Балки футболчиларимиз Суперлигага чиқиб бўлдик деган хаёлга боришгандир. Бу борада жиддий гаплашиб оламиз.

- Охирги натижалар қониқарсиз бўлмоқда. Мағлубият мураббийники, истеъфо ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Тўғри, мағлубият мураббийники. Жамоа раҳбарияти менга ишонч билдирса, ишлашда давом этамиз. Агар бошқа мураббий ҳақида ўйлаб кўришса, мен ҳеч қачон қаршилик билдирмайман. Раҳбариятга ишонч миннатдорчилик билдираман. Жамоа учун фойдали бўладиган ҳар бир қарорни икки қўлимни кўтариб қўллаб-қувватлашга тайёрман.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика