Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"
27 мар 22:43
Новости
Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"
Ўйин ҳақида
- Даставвал Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган Рамазой ҳайит байрами билан табриклайман. Жанговор ўйин бўлди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик, ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Жамоа олдинги ўйинларда 2 нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Шундан келиб чиқиб, тайёргарлик кўрдик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.
- "Шўртан" аввалги ўйинларни бой берганди. Бугун мавсумдаги илк очко қўлга киритилди. Буни ғалабага қиёсласа бўладими?
- Йўқ, дурангни ғалабага тенглаб бўлмайди. Жамоамиз футболчилари бундан-да кўпроғига қодир. Таркибимиз ёшлардан иборат, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз.
- Ўзбек футболида тактикалар ўзгариб кетганми ёки ҳужумчилар савияси тушиб кетганми? Голлар кам эканлигига сабаб нимада?
- Миллий чемпионатларимизда тўпупарлар легионерлардан бўлаётгани ачинарли ҳол. Бизда иқтидорлар кўп. Аввалги каби Солиев, Исоқов, Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар яна етишиб чиқишига ишонаман.
- Навбатдаги турларда "Насаф" ва "Навбаҳор"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бу жамоаларга қарши қандай тайёргарлик кўрасизлар?
- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз. Вазифамиз ҳар бир учрашувда очко учун чиқамиз. Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии