RU

Последние новости

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  10 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  16 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади" Новости

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади"

Про лиганинг 1-тури доирасида бугун яна бир учрашув ўтказилди. Ғузорда "Шўртан" - "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:2). Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан"да Асрор Алиқулов жуда яхши жамоа шакллантирган. Чунки "Истиқлол"да қўл остимда ўйнаган футболчиларнинг бир нечтаси "Шўртан"га келиб қўшилганди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу нарса тарихга айланди", - дейди Анвар Бердиев. 

- Чобановнинг қарорини қандай баҳолайсиз?

- Футбол ҳиссиётли ўйин. Гоҳида ўзингизни бошқара олмайсиз. Марленга тушунтирамиз. Ўзини босиқроқ тутиши кераклигини уқтирамиз. Қизил олгандан кейин қарорини оқлаб бўлмайди. 

- "Турон" 10 киши бўлиб ғалабага эришди. Бунга рақибнинг бўшашиши сабаб бўлдими?

- Ўйин ҳуштакдан ҳуштаккача бўлади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар охиригача курашиш керак. Футболчилар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишди. 

- Сиз шакллантираётган "Турон" Про лигада қайси ўрин учун курашади?

- Аввало, жамоамиз ҳомийларига раҳмат айтаман. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома тузишимизга шароит қилиб беришди. Илоҳим, ишларига барака берсин. Суперлигага чиқиш учун бу таркиб билан охиригача курашамиз. 

- Жамоанинг формаси узоқдан қараганда "Арсенал" жамоасининг либосига ўхшаб кетади. Клубнинг раҳбарлари орасида "Арсенал" жамоаси мухлиси йўқми?

- Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади. 






Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика