RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  10 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Антуан Гризманн — соядаги қаҳрамон. Қатарда у Зидан ва Канте ролини ўзида бирлаштира олди Новости

Антуан Гризманн — соядаги қаҳрамон. Қатарда у Зидан ва Канте ролини ўзида бирлаштира олди

Антуан Франция термаси сафида бор йўғи беш йил ичида 73 та учрашув ўтказди.

Гризманн ҳаммадан кўпроқ ўзгарган

Дешам терма жамоа соврин ва финалларни истаса, асосий таркибда Антуан бўлиши керак деб ҳисоблайди. Баъзи маълумотларга кўра, 2017 йил ёзида Англияга қарши учрашувдан кейин Гризманн миллий терма ўйинларини ўтказиб юбормайди. Бироқ айнан бу мусобақада у Францияга бошқача томондан фойда келтирмоқда. Тўрт йил аввал Антуан ҳужумда Жиру билан тандемда ҳаракат қилган, Миллатлар Лигасида эса ундан "ўнлик" "ясамоқчи" бўлишди.

Ўшанда Дешам деярли барча қарорларда адашганди Миллатлар Лигасида марказда Тчуамени ва Погба чинакамига жуфтлик бўла олмади, бунга Полнинг жароҳати қаршилик қилди. Ҳужумнинг олдинги чизиғида Бензема ва Мбаппега орқароқдан Гризманн ёрдам бериши Евро-2020да исталган натижа келтирмади. Швейцарияга қарши ўйинда "3-5-2" тактик схемасига ўтиш ва чап қанот латерали ролида Рабьо ўйнаши иш бермади.

Франция яна бир финал йўлида ўзини излаш билан оввора бўлди, асосий таркибга номзод бўлган қатор футболчиларни йўқотди – катта Эрнандес, Канте, Погба ва Бензема, яна баъзи сабабларга кўра жаҳон чемпиони Умтити. Қатардагина тўғри йўлга тушиб олиш муваффақ бўлишгандек. Чапроқда Тео, Рабьога марказда бошқа иш топилди, Кунде эса ўнг қанотда.

Энг жиддий равишда ўзгарган қахрамон асарнинг марказий фигураси, деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Бундан келиб чиқадики, Франция бу Мбаппе эмас, сабаби Килиан "Монако"даги давридан тезлиги ва дриблинги эвазига қанотдан олдинга ўтишга уринади. Тчуамени ҳам эмас, Теомас, Жиру ва ёки Рабьо ҳам эмас. Ундай бўлса асосий қахрамон Антуан, сабаби айнан Гризманн бутун майдон бўйлаб бўш ҳудудларни эгалламоқда.

Ветеран Кантега айланиб қолгандек

Гризманн энг яхши спорт формасидаги Канте сингари бутун майдон бўйлаб ҳаракатланаётганидан ҳатто Погба ҳам ажабланаётганини яшириб ўтирмади. Дрогба ҳам "шокда". Чунки яққол форварднинг жамоавий футболчига айлангани, қора ишни бажарадиган ўйинчига айланишини камдан-кам кўрамиз. Дешам бу юриш орқали Гризманн — Серхио Хавиньестага айланиши фойда келтиришини аввалдан билгандек. 

Миллатлар Лигасидаги Франция – 18 очкодан бор йўғи 5 очко, гуруҳдаги учинчи ўрин, энди буткул ўзгарган. Бунинг барчаси фақатгина бир инсон туфайли эмас, лекин Гризманн чинакамига катта ишни бажара олди. Антуан доимо майдонда қўллаб-қувватлашларига мухтож бўларди. Сан-Себастьянда унга Мартин Ласарте ёрдам берарди.

Гризманн эса ич-ичидан болалигича қолган, унинг ўйини кайфиятига жуда қаттиқ боғлиқ – бу ҳақида унинг мураббийи Ласарте ҳам айтган. "Барселона"да Антуаннинг ишлари умуман юришмади. Ўша вақтларда молиявий муаммолар, клубнинг омадсизликлари — барча-барчасига айнан французни бош айбдордек қилиб кўрсатиб қўя қолишди.

Ҳаттоки Симеонеда ҳам иккинчи форвард мундиалдагидек катта ҳудудда ҳаракат қилмаган. Бу майдонда ҳаракатланиш, бажариладиган иш кўлами бўйича ҳудди Кантенинг ўйин услуби. Тўп билан кўп марта муомалада бўлиш, рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб, қанотларда пайдо бўлиш. Инглизлар ва марокашликларга қарши ўйин бир-биридан тубдан фарқ қиларди. Антуан ўз жамоаси ҳимоясидаги бўш зоналарни излаб, уларни сездирмасликка уринди.

Фаоллик кучсиз жиҳатларни "ёпиб кетяпти"

Футболчининг эмас, жамоанинг кучсиз томонларини. Гризманн ҳар ўйин ўртача 1.8 тадан тўпни олиб қўйиш, 1 тадан тўпни илиб кетиш ва 0.8 тадан тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришни амалга оширмоқда. Баъзан рақиб ҳимоячисини таъқиб қилишга эринган форвард, майдонни "ёндирмоқда". Қўшимчасига вазиятлар яратмоқда – 21 та яратилган вазият билан Гризманн бу борада Жаҳон чемпионатида етакчилик қилмоқда. Ваҳоланки, Месси француздан кўпроқ дақиқаларни майдонда ўтказди. Аммо Франциянинг Англия ва Марокашга қарши танаффусдан кейин кўрсатган ўйини қанчалик ёқди?

Назаримизда унчалик эмас, ҳар икки учрашувда вазиятлар бўлдики, Дешамнинг барча иши, пенальти орқали, бир пул бўлиши мумкин эди. Марокашга қарши ўйинда ҳакамлар пенальти қўйишни истамаган бўлса, Кейн тўпни осомонларга равона қилди. Рабьосиз Франция марказда муаммоларга дуч келаётгани аниқ. Фофана марказий ҳимоячи бўлсада, таянч зонада африкалик йигитларни тўхтата олди, дея олмаймиз.

Аргентина Марокашдан айёрроқ. Французлар Рабьо майдонга тушишидан умидвор. Шу билан бирга улар Гризманн яна битта зўр ўйин ўтказишини орзу қилишмоқда. Антуан ҳимоя учун муҳим фигура, у ҳужум мантиғини яхши тушунади, шунинг учун ҳам рақибнинг ҳаракатларини ўқий олмоқда. Шунингдек, унинг биринчи узатмаси ҳам ажойиб мавзу.

Бир қарашда Гризманн мусобақага оптимал ҳолатда келмаганди. Ким билади дейсиз, балки клубларнинг "очкўзлиги" футболчи кўпроқ куч сақлаб қолишига замин яратгандир. "Барселона" ва "Атлетико" Антуан нечта ўйинда, неча дақиқадан ўйнашига қараб олди-берди қилишлари ҳақидаги хабарларни ўқигандирсиз. Томонлар музокара ўтказаётганида Гризманн Қатардаги мундиалга куч тўплаб турарди.

Антуан мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси?

Катта эҳтимол мундиалнинг энг яхши футболчиси ПСЖ вакилларидан бири – Месси ёки Мбаппе бўлади. Айтганча, одатда совринни мағлуб бўлган жамоа етакчисига беришади. Роналдо, Кан, Зидан, Форлан, Месси ва Модрич олтин медалсиз "ЖЧ Олтин тўпи"га лойиқ кўрилган. Гризманн ЖЧ-18да учинчи бўлган, аммо унга жамоавий соврин муҳимроқ бўлса ажаб эмас. Антуаннинг аёли Эрика ҳақ бўлиб чиқди.

Бир йил аввал у Гризманнни қўллаб-қувватловчи сўзларни ёзиб қолдирган:

"Сен, жуда қийин бўлишига қарамай, қаттиқ меҳнат қилишингни биламан, аммо асосийси – сабр. Кутишни билган инсон кун келиб, муносиб тарзда мукофотланади".

Гризманн йиллар давомида ҳозирги даражасида ўйнаш учун Лео Месси эмас. "Барселона"да – Бускетс, Хави ва Иньеста бор таркибда, француз муҳим хавбекка айлана олмади. Бунга қайсидир маънода Антуаннинг темпераменти ҳам ҳалақит қилди. Антуан ўттиз бир ёшда, лекин унинг майдонда ўзини тутиши, футболдан ёш болаларча завқ олиб ҳаракатланишидан завқ олиб улгуришимиз зарур. Сабаби Гризманннинг яна ялқовлиги тутиб қолмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. 

Бироқ "кўк-анорранглилар" сафида фаолияти юришмаган йигит, жаҳон чемпионати финалида айнан "Барселона" тимсолига айланган футболчига қарши рўбаро келаётганда, фақат Мбаппе ҳақида гапириш тўғри бўлмас. Франция кучли, аммо идеал эмас. 

Гризманн Франциянинг ўйинида боғловчи ролини ажойиб тарзда бажармоқда ва бу ишни Мбаппе қила олмайди. Килиан айтайлик Зидан бўлиши учун жуда кўп "қора ишни" бажариши керак бўларди ва "ривокларга" кучи қолмасди. Аргентина прессинги – жаҳон чемпионлари учун қизиқ қаршилик бўлади. Франциянинг финалгача етиб бориши эса нафақат Килиан, Оливье, Тео ёки Орельеннинг хизмати. Гризманн катта футболга қайтди десак, муболаға бўлмайди.

Месси Марадона бўлиб улгурди, Мбаппе худди Пеледек ўйинлар кўрсатди, бироқ Гризманндан Канте-Зидан варианти катта янгилик. Австралияга қарши ўйинда Антуан ўз жамоаси дарвозасига ўттиз метрдан яқинроқ ҳудудда тўпни бирор марта қабул қилмади. Марокашга қарши у 3 марта тўпни илиб кетди, 3 марта тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди, 2 марта тўпни олиб қўйди ва 1 зарбага блок қўйди. Гризманн Қатарда ўзининг қонунларини бузиб ташлаяпти ва бу шунчаки супер.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика