Англияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди
14 янв 2020 23:33
Новости
Англияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ва сардори Жордан Ҳендерсон Англиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақида мамлакат Футбол Ассоциацияси (FA) матбуот хизмати маълум қилди.
29 ёшли футболчи мазкур соврин учун курашда Рахим Стерлинг ва Харри Кейнларни ортда қолдирди.
Ҳендерсон ўтган йил Англия терма жамоаси либосида 7та учрашувда майдонга тушди. "Черногория"га (5:1) қарши ўйин у учун миллий жамоа либосидаги 50-баҳсга айланди. Шунингдек, Жордан терма жамоага Евро-2020 финал босқичига чиқишга ва Миллатлар Лигасида 3-поғонани эгаллашга ёрдам берди.
Клуб миқёсида эса Ҳендерсон ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии