Англия, Коста-Рика ва Жанубий Корея машғулот майдони учун 6 метрлик панжара ўрнатилишини сўрамоқда
05 мар 2018 21:45
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/311222_original.jpg)
![](/upload/storage/311222_220.jpg)
Англия, Коста-Рика ва Жанубий Корея машғулот майдони учун 6 метрлик панжара ўрнатилишини сўрамоқда
Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси сўровга кўра Санкт-Петербургдаги машғулот майдонларини 6 метрли панжара билан ўраш борасида қурилиш қўмитасига мурожаат қилди.
Бу ҳақда қурилиш бўйича шаҳар қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Климов айтиб берди.
"Машғулот майдонлари атрофига камида 6 метрлик бўлган панжара ўрнатиш ёки футболчиларни бегона кўзлардан сақлаш чораларини кўриш сўралди. Ҳозир бу савол кўриб чиқилмоқда. Айни дамда панжараларнинг бўйи 2 метр" - деди Климов.
Маълум бўлишича, Коста-Рика, Жанубий Корея ва Англия терма жамоалари бу борада илтимос юборишган.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии