RU

Последние новости

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  0 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Андрей Шипилов: "Ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди" Новости

Андрей Шипилов: "Ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди"

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов ҳамда жамоа сардори Зоҳид Абдуллаев матбуот анжуманида қатнашишди.

Андрей Шипилов: - Бугун тенг кучли рақибларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман. Вазиятлар иккала жамоада ҳам бўлди. Учрашув сўнгида босимни оширдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Омадимиз чопмади. Агар ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди. Ҳозир эса бир очко билан қаноатланишга мажбурмиз. 

Клуб раҳбарияти жамоани шакллантириш учун катта кўмак берди. Инсон ҳамиша бугунгиданда яхшироқ бўлишини хоҳлайди. Насиб бўлса ўйинимиз юришиб кетса, мухлисларимиз жамоанинг кучига ўзлари баҳо беришади.

Зоҳид Абдуллаев, жамоа сардори, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: 
Бугун Бекободда катта футбол байрами бўлди. Биз мухлисларимиздаги кайфиятни янада кўтаришни хоҳлагандик. Ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Бироқ жамоа таркибини кўрдиларингиз, тўқсон фоизга янгиланган. Шу сабабли ҳам ўйинимиз бироз қовушмади. Мураббийларнинг кўрсатмасини юз фоиз бажара олмадик. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда бунданда катта ғайрат-шижоат кўрсатиб, ишқибозларимизни хурсанд этамиз.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика