RU

Последние новости

18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  0 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  8 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  4 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  5 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  8 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  13

Андрей Шипилов: "Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди" Новости

Андрей Шипилов: "Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди"

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган "Металлург" –"Бухоро" (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Курашларга бой ўйин. Икки жамоа ҳам ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилди. "Бухоро"нинг мақсади гол ўтказмаслик ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Биз эса тезкор гол уриб олишни мақсад қилган эдик. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда қулай имкониятлар юзага келди. Нима ҳам дердим, адолатли дуранг бўлди. Ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнадик. Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди", - дейди Шипилов. 

- Четдан қараганда "Металлург" бугун сафарда ўйнагандек туюлди...
- Уйда ёки сафарда ўйнаётганимиз борасида ҳеч нарса дея олмайман. Шуниси аниқки, биз ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнаяпмиз. Футбол ўйнашни истаяпсизми футбол ўйнанг, халақит қилманг. Бу ҳеч нарсага тўғри келмайди. Ҳакамлар ўйнашга қўйиб беришяпти? Агарда чемпионат шу тарзда давом этса ва шундай муносабат бўлса биз қачон ривожланамиз? Мана, кеча "Насаф" АГМК жуда яхши ўйин бўлди. Наманганда ҳам яхши ўйин бўлди. "Бунёдкор" ва "Андижон", ундан олдин Тошкент дербиси ажойиб ўтди. Нега футбол ўйнашга қўйишмайди? Футболчилар ўйнашни хоҳлаяпти, у бўлса суҳбатлашиб нималарнидир муҳокама қиляпти. Агарда кимдир таҳлил қилмаса ва кўриб чиқмаса пастга шўнғишда давом этамиз.

- Уч кундан кейин ҳозирда яхши формада бўлиб турган "Насаф"га қарши ўйин бўлади. Бу ўйиндан олдин қандай фикрдасиз?
- "Насаф" ажойиб жамоа, яхши савиядаги мураббийга эга. Улар муносиб равишда юқори ўринда кетишмоқда. Улар биздан икки кун кўп дам олишади. "Бухоро" ҳам биздан бир кун кўп дам олди. Пандемия вақтида биз нима учундир сафарга бордик, барча ўз уйида. Биз нима қувғиндимизми? Агар барчасини стабил қилмоқчи бўлсангиз, стабил қилинг. Баъзиларга комфорт шароитлар яратилган, нега биз бундай шароитда ўйнашимиз керак? Олдинда яна 20 кун танаффус бўлади... Тайёрланамиз, бошқа нима қила олардик. "Насаф"га қарши охиригача курашамиз. Ундан кейин Жиззахга борамизми? Истаган жойда ўйнашга тайёрмиз.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика