RU

Последние новости

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  2 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик" Новости

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик"

"Бухоро"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин осон ўтмади. Учрашувни яхши бошладик, учта гол уриб олдик. Кўринишидан биз ўйинни шундай тугатишимиз ҳам мумкин эди, лекин ўзимизга муаммо орттирдик. Биринчи бўлим якунида кўрсатилган қизил карточкадан кейин иккинчи таймда бир неча ўзгаришлар қилган ҳолда ўйинни қайта қуришга ҳаракат қилдик. Шу сабабдан иккинчи таймда ҳимояда ўйнашга тўғри келди, вазиятлар яратишда бироз қийналдик. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни бажаришди. Уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бунга ўйин бобида ҳам лойиқ эдик.



- Темурхўжа Абдухолиқов бош ҳакамга кўп бора эътироз билдирди. Унинг характери бироз ўзгаргандек.
- Билмадим. Бу ўйиннинг босимига, ҳиссиётларнинг жиловланмаслигига ҳам боғлиқ. Ўйин давомида унга ҳам бу борада кўп гапирмаслиги кераклигини таъкидлаб турдик. Ҳиссиёт ҳаммада бор. Масалан, сариқ карточка берилган вазиятда рақиблар футболчиси Эргаш Исмоилов билан боғлиқ вазиятни ҳам мисол қилиб келтирса бўлади. Барчаси тушунарсиз. Ўйинда бундай вазиятлар бўлиб туради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика