Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаевнинг огоҳлантириш олгани яхши бўлмади"
18 окт 2016 19:19
Новости
Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаевнинг огоҳлантириш олгани яхши бўлмади"
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Учрашувни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман. Ўйин аввалида бир нечта қулай имкониятларни голга айлантира олмаганимиздан хавотирга туша бошлагандим. Лекин кўп ўтмай рақиб дарвозаси ишғол этилди ва натижада “Машъал” олдинга ўтишга мажбур бўлди. Биз эса рақибнинг “очилгани”дан фойдаланиб яна 3 та гол уришга муваффақ бўлдик. Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан мамнун бўлдим. Уларга чиройли ғалаба учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Аслида бугун илк дақиқалардан Неманья Яничич майдонга тушиши керак эди. Бироқ ўйин олдидан ўтказилган чигалёзди машқлари жараёнида у ўзини яхши ҳис қилмаётганини билдирди. Натижада Ислом Тўхтаҳўжаев унинг ўрнида ҳаракат қилди. Бироқ Ислом ҳам керак бўлмаган жойда сариқ карточка ишлаб олди. Бу эса унинг кейинги ўйинни ўтказиб юборишини англатади. Олдинда бизни жуда масъулиятли учрашувлар кутаётганини инобатга олганда, бундай йўқотишнинг бизга асло кераги йўқ эди, - дейди мутахассис.
Комментарии