RU

Последние новости

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  84 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта" Новости

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта"

Олий лига 28-тур ўйинлари доирасида чемпионат пешқадами "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди.
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” футболчилари ўйиннинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташклил этилди. Унда “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо намойиш этган ўйинимиздан унчалик кўнглим тўлди, дея олмайман. Сабаби бугун биз ўтган икки учрашувдаги каби ёрқин ўйнай олмадик. Бунга балки сўнгги пайтларда тез-тез ўйинлар ўтказаётганимиз сабабдир…

Бугун асосий таъқибчимиз очко йўқотди. Бундай ҳолатлар ҳар қандай жамоада ҳам бўлиб туради. Шу боисдан ҳали чемпионликни нишонлашга эрта, деган бўлардим. Зеро олдинда бизни дастлаб “Металлург”га қарши, сўнгра “Бунёдкор” билан жуда жиддий тўқнашувлар кутиб турибди. Агар кейинги баҳсларни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, ўшанда бош мақсадимизга етган бўламиз, - дейди тажрибали мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика