Андрей Канчельскис: "Стадионимиз директори "Навбаҳор"га қаршими? Ўткир Юсупов бугун "бассейн"да чўмилди"
02 июл 2020 23:02
Новости
Андрей Канчельскис: "Стадионимиз директори "Навбаҳор"га қаршими? Ўткир Юсупов бугун "бассейн"да чўмилди"
"Оғир ўйин. "Сўғдиёна" биздан бир кун кўпроқ дам олгани барибир ўз сўзини айтди. Футболда майда нарсалар бўлмайди.
Клубдагилар "Навбаҳор" учун ишлайдими ёки қаршими? Айтинглар стадионимиз директори майдонни нима қилди? Майса қайсидир жойда ўрилган, қайсидир жойда ўрилмаган...Яна жарима майдонимизга сув қуйишган, Ўткир "бассейн"да чўмилиб олди. Бу шармандали ҳолат!
Ўйинга келсак йигитларга раҳмат, хоҳиш кучли бўлди.
Кейинги турда "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз. Ўтган йил улар бизни икки бор ранжитишганди. Яхши жамоа, уларга қарши бугундан бошлаб тайёргарлик кўрамиз.
Майдонда биз эмас футболчилар ўйнашади. Агар футболчиларни тўғри йўналтира олсак барчаси яхши бўлади.
Агар ўйин 45 дақиқа давом этганида биз 45 дақиқага тайёргарлик кўрардик. Ҳозир 90 дақиқага тайёрланаяпмиз. Қайси дақиқада гол уришнинг фарқи йўқ. Рақиб футболчиларида куч қолгунича қаршилик кўрсатади.
Иккинчи давра олдидан таркиб кучайтириладими? Ўша пайтга етиб олайлик, ҳозирча мана шу йигитлар билан ўйнаймиз. Ҳар куни пандемия туфайли янги хабарлар чиқмоқда. Ҳали таркибимиздаги барча футболчиларга тўлиқ имконият берилмади ва биз янгилар ҳақида ўйлаяпмиз. Бу нотўғри", - дейди Андрей Канчельскис.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии