Андрей Канчельскис: "Ўзбекистонда VAR бўлишини истардим"
27 фев 2020 19:36
Новости
Андрей Канчельскис: "Ўзбекистонда VAR бўлишини истардим"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Қандай ғалаба бўлса ҳам, бу ғалаба. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Ҳакам ўйинни синдирди. Тўғри хатолар ҳаммада бўлади, инсон фактори деган тушунча бор, лекин...
Ҳаёт давом этади, тайёргарликни давом эттирамиз. Аламли мағлубият, лекин ишлашда давом этамиз. 7 мартга қадар яна янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа оламиз, бунга умид қиламан. Узоқдан келиб бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман.
Ўзбекистонда ҳам VAR бўлишини истардим албатта. Агар бугун VAR бўлганида бундай қарорлар қабул қилинмас эди. Умуман олганда иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди", - дейди Андрей Канчельскис.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии