RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади" Новости

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашди.

- Иккинчи ўйинда ҳам дарвозабон хатолар қилмоқда. Буни тушунтириш оғир. Барчасини ўрганиб чиқамиз. Биринчи ўйинда қандай хатолар қилдик-у, иккинчи ўйинда қанақа хатоларга йўл қўйдик. Албатта, ҳимояда ишончли ўйнашимиз керак. Агарда хато қилмаганимизда, ўйин адолатли 0:0 ҳисоби билан якунланган бўларди. Ҳа, "Навбаҳор" иккинчи бўлимда секин ўйнади дейишингиз мумкин. "Локомотив" катта устунликка эга бўлди. Шу боисдан, уларда кўпроқ вазиятлар бўлди. Мағлуб бўлишни истамагандик, ўйинни қутқариб қолиш учун иккинчи ҳужумчини тушургандик. Бироқ ўхшамади. Нима ҳам дердим, ғалаба билан табриклайман.

Остон Ўрунов бугун футбол ҳақида ўйламади. Унинг оилавий муаммолари руҳий ҳолатига жиддий таъсир ўтказди. Албатта, уни алмаштирганимга ўзим ҳам ачиндим. Вазият шуни тақозо қилгани учун шу ҳолат рўй берди.

Иккинчи бўлимга қадар рақибларга имконият бермадик. Рақиблар бизни ўзларининг паслари билан ёриб ўта олишмади. Шу боисдан голга қадар ҳимоячиларимга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. 

Хатоларсиз ўйин бўлмайди. Аввалига жарима зарбаси, кейинчалик иккинчи қаватда имкониятни бой бердик. Сўнгги зарба берилишига йўл қўйдик. Хатолар занжири туфайли биз мағлубиятимизга сабабчи бўлдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика