RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Андрей Фёдоров янги футболчилар асосий таркибга қўйилмагани сабабини айтди Новости

Андрей Фёдоров янги футболчилар асосий таркибга қўйилмагани сабабини айтди

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида "Навбаҳор" (3:1) жамоасига қарши ўйиндан кейин "Локомотив" устози Андрей Фёдоров ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Сардор Мирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг бошланиши бизга қийинроқ бўлди. Баҳс стартидан олдин "Навбаҳор" шундай ўйин кўрсатишини билгандик. Дастлабки 10 дақиқаликда биз бутун майдонни эгаллаб олишга эришдик ва тайм давомида устунлик қила олдик. Иккинчи бўлимда эса тажриба эвазига биз рақибни мағлуб эта олдик. Ажойиб якун учун йигитларга раҳмат айтаман.

Янги схемалар? Биз мураббийлар штаби билан илк даврани муҳокама қилдик ва қандай голлар қўйиб юборганимизни текширдик. Шу боисдан схемаларга ўзгаришлар киритдик. Бугун янгича тактикалар билан ўйинни ўтказдик.

Погребняк? У, Анзур ва Темурхўжа каби футболчиларнинг трансфер ишлари ўйин бошланишига икки соат қолганида якунланди. Шу боисдан уларнинг майдонга тушиш борасида анчагина иккиландик. Николай Минскдаги йиғинларда биз билан тўлиқлигича шуғулланди. У аста-секинлик билан жамоага кўникиб кетади. Бу дегани у барча ўйинларда асосий таркибда тушади дегани эмас. Асосий муаммо - жамоага мослашиш. Буни вақт кўрсатади.

Исмоилов? Ажойиб, тажрибали футболчиларга ҳар доим жамоада жой топилади. Сизга сирларимини очишни ният қилмаяпман", - деди Фёдоров.


Сардор Мирзаев: "Баҳс қийин бўлди. "Навбаҳор" шундай курашишини билгандик. Биринчи бўлим агрессив ўтди. Иккинчи бўлимнинг бошида биз концентрацияни йўқотиб қўйдик. Аммо ўз устимизда яхши ишлаганимиз сабабли ғалабага ишонгандик".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика