RU

Последние новости

13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  8 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  9 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  18 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  23 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди" Новости

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди"

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида "Локомотив" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Ўйин мураббийлар ва мен учун жуда оғир ўтди. Дастлабки 15 дақиқада биз босим остида қолдик ва тўпни назорат қила олмадик. Ўша паллаларда футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмаганига хурсандман. Кейинчалик урилган икки гол эса бизга керакли устунликни тақдим этди. Иккинчи таймда эса тезкор гол ўтказиб юбордик. Бироқ биз бўшашдик деб ўйламайман. Сабаби гол қандайдир тасодиф билан кириб кетди. Футболчиларни алмаштириш орқали баҳснинг боришини ҳам ўзгартирдик. Шу орқали биз натижага эришдик.

ОЧЛнинг 6 учрашуви футболчиларга катта юклама берди ва шу боисдан чемпионатда ҳам яхши ўйин кўрсата олмадик. Суперлига ҳақида тўхталсам, қизиқарли ўйинлар жуда кўп. Албатта бу менга ёқмоқда.

Каримов "Навбаҳор"га? Бизга бундай маълумот етиб келмади. Шерзод - "Локомотив" футболчиси. Агарда кимдир уни ўз сафида кўришни истаса, жамоамиз раҳбариятига мурожаат қилиши керак.

Жамоа менга қадар ҳам яхши ўйин намойиш этганди. Бироқ голлар кирита олмади. Ўйин бобида шуни айтаман мен келганимдан кейин ҳеч нима ўзгармади. Ҳозирда ҳужумда яхшироқ ўйнаб, кўпроқ голлар уриб турибмиз.

Биз кучли олтилик ҳақида ўйламаяпмиз. 22-тургача анча вақт бор ва вазиятлар ҳам ўзгариб кетиши мумкин. Шу боисдан кучли олтилик ҳақида ўйлашга ҳали эрта", - деди Фёдоров.

И.Алибоев: "Ўйиннинг бошланиш қисми қийин ўтди. 15 дақиқаликдан кейин ўз ўйинимизни топиб олдик. Кейинчалик чиройли ғалабага эришдик"

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика