RU

Последние новости

06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  5 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  5 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  81 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди Новости

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди

"Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

- Биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни футбол деб аташим қийин. Бу футбол эмас. Чунки хар тарафлама рақиб биздан устун келди. Бу ҳолатни нима билан боғлиқ эканлигини ҳозир изоҳлаб бера олмайман. Руҳий жиҳатдан ўйинларга тўлиқ тайёр бўла олмаяпмиз. Бу борада қанча ишламайлик ижобий ўзгариш кузатилмаяпти.

Ўтган йилнинг сўнггидаги мағлубиятли натижалар ва бу йилги муваффақиятсизликларга мен жавобгарман. Аслида Фарғона клубининг имкониятлари ёмон эмас. Бироқ машғулотлардаги жамоани расмий ўйинларда умуман таниб бўлмай қоляпти.  Деярли ярим жамоа футбол ўйнашни унутиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда.  Хозирги ҳолатда жамоани руҳлантириб юборадиган қандайдир жиддий чора кўриш керак.

Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда бир қарорга келдим. Агар менинг жамоадан кетишим "Нефтчи"нинг кейинги натижаларига ижобий таъсир ўтказса мен бу қарорни қабул қиламан ва бунга тайёрман, - деди Фёдоров.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика