RU

Последние новости

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  0 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  22 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида Новости

Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" билан ўртоқлик учрашувидан сўнг "Нефтчи" устози Андрей Фёдоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Тўғри бугун назорат учрашуви эди, бироқ барибир бундай ўйнаб бўлмайди. Футболчилар кўп хато қилишди. "Бухоро" билан ўйинда ҳам деярли шундай бўлганди. Ўшанда рақиб вазиятлардан фойдаланмаганди, бугун эса акси бўлди. Футболчилар ўйин кунлари ҳам тонгги машғулотларда иштирок этишмоқда. Яъни жисмоний юкламалар жуда катта бўлмоқда. Буни барча олдиндан яхши биларди", - дейди Фёдоров. 

- Бугун ҳужумда нега биргина Никита Павленко ўйнади?
- Сабаби жароҳатлар билан боғлиқ. Мурод Бобожонов ўтган баҳсда 10 дақиқа ўйнаб жароҳат олганди. Шерзод Ҳакимов ҳам оёғини қайириб олди. Сунъий майдон бўлгани учун футболчиларда шикастланишлар бўлмоқда. Янги мавсум олдидан сафимизга яхши ҳужумчи қўшиб олиш режамиздан ўрин олган. Ҳозир ҳужумчи қидираяпмиз.

- Ҳамза Каримов борасидаги фикрларингиз қандай?

- Тажрибали эканлиги кўриниб турибди. Бироқ жароҳат туфайли ўтган йил 4та ўйиндагина майдонга тушди. Шу боис машғулотлар ҳамда мана шундай назорат ўйинларида ўзини кўрсатиши керак.

- Кейинги режалар билан ўртоқлашсангиз.
- Тошкентдаги бу йиғинимиз тугагач Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этамиз. Шундан сўнг балки Туркияда йиғин ўтказишимиз мумкин. Ҳозир ҳужжат ишлари давом этмоқда, - дейди "Нефтчи" устози. 

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика