RU

Последние новости

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди" Новости

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди"

Coca Cola Суперлигаси 4-турида "Металлург"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан кейин тезда тахлил қилиш қийин. Сўнгги йиллар давомида "Металлург"га қарши ўйинлар қийинлашиб кетмоқда. Бугун ҳам шундай бўлишини кутгандик. Статистикага эътибор берсак, одатда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалабага эришмоқда. "Металлург"дан шундай ўйин кутгандик, чунки жамоа охирги пайтларда "Локомотив"га қарши катта куч билан ўйнамоқда. Бизда эса муаммо шундай бўляптики, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди. Ўшанда ўйин бошқача нотада кетарди. Шунингдек, ўйинни ўзгартириш учун бизда ижобий ҳиссиётлар етишмади.

Ундан ташқари, ҳужумда агрессивлик ва курашувчанлик ҳам бизда унчалик ўхшамади. Ҳозирча ёшларнинг бундай ўйинларда ўзини кўрсатиши учун маҳорати етишмаяпти. Ёшлар ўйиндан ўйинга энди улар ҳам тажриба тўплаб боришади. Шунингдек, жамоа ҳам секин-секин юқори жисмоний ҳолатини тиклаб олади. "Локомотив" менга қадар ҳам шундай ҳужумкор ўйин кўрсатган ва бундан кейин ҳам бу услуб ўзгармайди. Бундай ўйнаш жуда-жуда қийин. Биз ўз принципларимизда қоламиз. Шундан сўнг натижа ҳам келади. Буни кўп кутмаймиз.

Учта гол - "Локомотив" учун жуда кўп. Бу ғалабада "Металлург" посбонининг ўрни жуда катта. У бизнинг кўплаб зарбаларимизни қайтарди ва голлардан асраб турди.



Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика