RU

Последние новости

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  324 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди Новости

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди

Андрес Иньестанинг она юрти ҳисобланмиш Альбасете шаҳрида унинг шарафига ҳайкал ўрнатилди.

Таниқли ҳайкалтарош Хавьер Морено томонидан яратилган ёдгорлик ярим ҳимоячининг 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган ЖЧ-2010 финалида Нидерландияга қарши ўйинда (1:0) Испания терма жамоасига ғалаба келтирган голидан илҳомланган. У «Карлос Белмонте» стадиони яқинида ўрнатилди.

Ўз шаҳрининг элчиси бўлган 40 ёшли футболчи тадбирда иштирок эта олмади, бироқ миннатдорчилик видеосини юборди.



«Бу воқеа мени жуда таъсирлантирди. Мен шаҳримга, оиламга ва фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча одамларга миннатдорчилик билдираман. Мен ўз авлодимдан фахрланаман, айнан Альбасете фарзанди эканлигим мен учун катта шараф.

Ушбу санъат асари мен учун ва футболимиз учун катта аҳамиятга эга бўлган бир лаҳзадан илҳомланган. Биз барчамиз бу голдан хурсанд бўлганмиз ва энди доим шу лаҳзанинг бир қисмини ҳис қилишимиз мумкин», деди испаниялик футболчи.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика