RU

Последние новости

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  7 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Андрес Иньеста: «Барселона» футболчиси бўлиш осон эмас» Новости

Андрес Иньеста: «Барселона» футболчиси бўлиш осон эмас»

«Барселона» клуби ва Испания термаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Mundo Deportivo нашрига интервью берди. Суҳбат чоғида футболчи келажакдаги режалари ҳақида гапириб ўтди.


- Андрес Иньеста қандай инсон?


- Футболчи. Бутун ҳаётим давомида ўсишга, жамоадошларимдан ниманидир ўрганишга, энг яхши бўлишга ва совринлар ютишга ҳаракат қилдим.

- «Барселона» сафида 600дан кўпроқ ўйин ўтказдингиз. Ушбу натижа сиз учун қандай аҳамият касб этади?


- Бу кўп йиллар давомида тинимсиз меҳнат қилганим, мураббийлар ишончини оқлаганим билан боғлиқ. Ҳар йили янги даражага чиқдим. Шу мақсадда ўз ишимга жиддий ёндошдим. «Барселона» футболчиси бўлиш осонмас.

- Клуб сафида 767та ўйин ўтказган Хавининг рекордини янгиламоқчимисиз?

- Бир нарса дейиш қийин. Келажакда нима бўлишини олдиндан айтиб беролмайсиз. Ҳар қандай вазиятда захира ўйинчисига айланиб қолиш ҳеч гап эмас. Умид қиламанки, шу руҳда давом эттираман. Кўрамиз, қанчалик узоққа борарканман. Бугунги кунда ҳолатим жуда яхши. Асосийси ҳам шу. Умуман олганда, эртанги кунни ўйламайман.

- Раҳбарият фаолиятингизни «Барселона»да тугатишингизни истамоқда.

- Ҳамиша раҳбарият билан мулоқотда бўлиб турамиз. Неча марта кетишим мумкин эди. Бу муҳим эмас, энг аввало, ўша Иньеста бўлиб қолишим лозим. Агар жамоага ёрдам бера олмаслигимни ҳис қилсам, шу заҳоти кетаман. Табиийки, асосий таркибдаги ўрнимни сақлаб қолиш осон кечмайди. Чунки илгаригидек ёш эмасман, 32га тўлдим. Шунга қарамай, мақсадим катта. Яна қанчалик узоққа боришим мумкинлигини билмайман. Чунки бошқа жиҳатларни ҳам инобатга олиш лозим. Умид қиламанки, юқори савияда ҳали кўп ўйнайман.

- Келажакда ким бўлмоқчисиз: спорт директори, раҳбар ёки мураббий?


- Тақдир нима тайёрлаб қўйганини билмайман. Бугун футболчиман. Шундай экан, ҳозир фақат шу ҳақда гапираман. Агар фаолиятимни якунлаганимдан сўнг клубда иш таклиф қилишса, бажонидил рози бўламан. Аммо ҳозир фақат футболчилик ҳақида ўйлаяпман.

- Бир пайтлари Луис Энрике билан майдонда бирга тўп сургансиз. Энди эса, у сизнинг мураббийингиз...


- Ўзаро муносабатларимиз ажойиб. Луис билан нафақат футбол, балки бошқа нарсалар ҳақида ҳам гаплашамиз. Ҳозир менинг қачон ва қанча ўйнашимни у ҳал қилади.

- Нима учун у сизга укасидек муносабатда бўлишини айтади?

- Чунки икки йил бирга тўп сурганмиз. Ахир у ҳам барчамиз каби оддий инсон.

- Сизнингча, ким билан ишлаш осонроқ: Энрике, Гвардиола ёки Райкаард?


- Футбол тинимсиз ўзгариб туради. Асосийси - мақсадга эришиш. Албатта, мураббий ишонч билдириб турса, футболчи ўзини яхши ҳис қилади. «Барселона»нинг ҳар бир мураббийи билан яхши муносабатда бўлганимдан хурсандман.

- Луис Энрике келганидан сўнг жамоа ўйин услуби қанчалик ўзгарди?


- «Барселона» услубини ўзгартириб бўлмайди. Клубга турли қарашга эга мураббийлар келишади, бироқ усул олдингидек қолаверади. Ўзгаришларга қўл урилади, деб ҳисобламайман.

- Шу кунларда Гвардиола «Камп Ноу»га қайтади. Аммо «Манчестер Сити» билан. Пепни яна мағлуб этишга тайёрмисизлар?


- Ҳа, яна шундай бўлишини истаймиз. Лекин нима қилганда ҳам Гвардиола жамоамиз учун яқин инсонлигича қолаверади.

- «Манчестер Сити» ҳам «Барселона» ёки «Бавария» сингари ҳаракат қиладими?


- Жамоа ичида турмай бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Хосепнинг қандай ишлашини биламан. У шогирдлари имкониятларини яхши билади ва буни олдиндан ҳис қилади.

- Клаудио Бравонинг кетиши ҳақида нима дейсиз?


- Бу унинг шахсий иши. Клаудио жамоамизда қолмоқчи эди. Лекин бу ерда рақобат ўта кучли. Ҳар бир инсон ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга ҳақли.

- «Барселона»нинг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай?


- Мухлислар яна совринлар ютишимизни исташади. Ўтган икки йил ичида кўплаб ютуқларга эришдик. Шунга қарамай, тўхташни истамаймиз. Ҳар бир мавсумни нолдан бошлаймиз.

- Жорий мавсум барча турнирларда ғолиб чиқиш мумкинми?


- Ҳозир октябрь. Шундай экан, башорат қилиш қийин. Лекин биз ҳамиша ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Лионель Мессининг Аргентина термасидаги ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз?


- Баъзан барчаси сиз истагандек бўлмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам у жамоасига фойда келтириш тарафдори.

- Мессини бошқа клубда тасаввур қила оласизми?

- Йўқ. Бу ҳақда ҳаттоки, ўйламайман ҳам. Ишончим комил, Лео фаолиятининг охирига қадар «Барселона»да ўйнайди.

- Месси билан унинг ўйини хусусида гаплашганмисиз?


- Албатта. Унга ҳамиша «Керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлгансан», дейман. Жамоамизда шундай футболчининг борлиги ажойиб. У билан футболдан ташқарида ҳам анча яқинмиз.

- Испания термаси Россиядаги жаҳон чемпионатига борадими?


- Умид қиламанки, бунинг уддасидан чиқамиз.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика