"Андижон"нинг собиқ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди
08 июл 2013 15:42
Новости
"Андижон"нинг собиқ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди
Ўз вақтида "Андижон" шарафини ҳимоя қилган Акбар Хўжаев фаолиятини Қозоғистонда давом эттирадиган бўлди.
У Қозоғистон биринчи лигаси клуби "Гефест" таркибидан жой олди. Куни кеча жамоамиз бу футболчи учун "Гефест" клубига керакли хужжатларни жўнатди. Эслатиб ўтамиз, Хўжаев андижонликлар сафида 2012 ва 2011 йилги мавсумларда тўп сурган. У мана шу икки мавсумда олий лигада 16та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини бир бор ишғол этган. Қозоғистонга кетгунига қадар Хўжаев ҳеч бир жамоа таркибида ўйнамаётганди. Унинг янги жамоа Қозоғистон биринчи лигаси дебютанти саналади. Айни пайтда "Гефест" 18 жамоа орасида 10-ўринда бормоқда.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии