“Андижон”нинг 50 йиллик юбилейи қачон нишонланади?!
09 ноя 2014 08:00
Новости
“Андижон”нинг 50 йиллик юбилейи қачон нишонланади?!
2014 йил айрим клубларимиз учун алоҳида сана дейиш мумкин.
Чунки баъзи-бир жамоаларнинг ташкил этилганига 30 ва 50 йил тўлди. Гап айнан қайси жамоалар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон англаб етган бўлса ажаб эмас. Ҳа, Муборакнинг “Машъал” жамоасига асос солинганига жорий йил 30 йил бўлди. Клуб ўзига хос юбилейни яқинда ажойиб тарзда ўтказди. Кичик шаҳарнинг жамоаси бўлмиш “Машъал” ўзига хос санъани муносиб равишда ўтказган бўлса, лекин ўзбек футболи тарихида ўз ўрнига эга бўлган “Андижон” бу борада ҳамон жим.
Андижонда жамоа ташкил топилганига ярим аср бўлган эрсада, бугунги кунда жамоа гўёки ҳеч кимга керак бўлмай қолгандек туюлмоқда. Афсуски етакчи ишқибозларга эга бўлган “Андижон” 50 йиллик тўйида яна қуйи лигага равона бўлди. Бу эса маҳаллий кишиларни чуқур изтиробга солгани аниқ. Гарчи вилоят ҳокими ва ҳомийлар томонидан етарлича эътибор қаратилаётган бўлишига қарамай, клуб яна биринчи лигага равона бўлди. Яқинда сайтимиз орқали “Андижон”нинг ҳам юбилей бўлиши ҳақида хабар бергандик. Ноябрь ойининг дяерли 10 куни ҳам ортда қолди. Аммо билишимизча бу борада дастур ҳануз ишлаб чиқилмаган. Клуб раҳбариятида ўзгариш юзага келгач, футболчилар ойлик маошларини олмай қўйган. Уларнинг дарди ичида. Эътибор берган бўлсангиз, бу йил жамоа ўзагини деярли маҳаллий йигитлар ташкил этди. Кеча “Нефтчи”га қарши баҳсда ҳам 2-3 нафар ўйинчини инобатга олмаса, қолгани Андижон футболи мактаби тарбияланувчиларидир. Жамоа яна биринчи лигага тушиб кетгач, мухлислар айбни кўпроқ ўша футболчиларга тўнкамоқда. Ақлли одам ҳеч қачон футболчини холатини билмасдан шахсиятига тегмайди. Лекин кўряпмизки, футболчилардан ишқибозлар қаттиқ ранжиган. Ўз вилояти жамоаси учун борини бериб ўйнаган йигитлар камига танқидга учрамоқда. Клубда ташкилий ишлар жойида эмаслигини кўпчилик билмайди. Ёки моддий келишмовчиликлар юз берганидан ўша танқидчилар хабардор эмас. Натижага эришиш фақатгина ўйинчиларнинг маҳоратига боғлиқ эмас. Жамоа деганда унинг ишчи ходимлари ҳам тушинилади. Шундай экан, ҳар бир ходим ўз ишига жиддий қараб, айтилган вақтда маошлар бериб борилса, “Андижон” бугунгидек яна олий лига билан хайрлашмаган бўларди. Табиийки бунда кимнидир айбдор сифатида кўрсатиб бўлмайди. Лекин футболчилар билан суҳбатлашганимизда керак бўлса, ўтган йилги бонус ва бир нечта мукофот ва ойлик маошларини олиша олмай қолиб кетганини таъкидлашади. Ўртада ишончсизлик пайдо бўлганидан сўнг, футболчилардан бундан ортиқ натижа кутиш ҳам ноўрин бўлса керак. Бу билан андижонлик футболчиларни мамлакатимизнинг етакчи ўйинчилари, улар тенгсиз демоқчи эмасмиз. Албатта улар ҳам қаердадир хатога йўл қўйган. Лекин юқорида таъкидлаганимиздек, клубда олиб борилган нотўғри сиёсат якунда панд берди. Бундан кимдир ютди, яна кимдир ютқазди.
Мавзуимизнинг асосий моҳиятига ўтадиган бўлсак, вилоятда жамоанинг асос солинганига 50 йил тўлгани муносабати билан байрам тадбири ўтказиш борасида ҳамон жим-житлик ҳукм сурмоқда. Наҳотки Муборакдек кичик туман жамоаси ўзининг 30 йиллик тўйини нишонлаган бир пайтда, Андижондек катта бир вилоят жамоаси ярим асрлик тўйини ташкил эта олмаса?!
Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги U-22 терма жамоасининг Андижонга ташриф буюриб маҳаллий жамоа билан синов-назорат баҳсида майдонга тушиб, шу орқали ишқибозларга шоу тақдим этилиши айтилганди. Лекин ушбу терма жамоамиз 12-19 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказишини инобатга оладиган бўлсак, бу учрашув хориж йиғинидан қайтиб келинганидан сўнггина амалга ошиши мумкин.
Бизнингча агарда терма жамоани Андижонга олиб келишни имкони бўлмаса, бугунги “Андижон” билан илгари ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган собиқ ўйинчиларни таклиф этиб, ўйин ташкил этса ҳам мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бизнингча андижонлик мухлисларга U-22 терма жамоадан ҳам кўра, илгари “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Қобулжон Олимжонов, Андрей Шипилов, Ориф Маматказин, Қаҳрамон Абдуқодиров, Баҳодир Раҳмонов, Заҳириддин Акбаров, Зафар Мусабоев, Отабек Қиличев, Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ўйинчиларни кўриш қизиқ бўлса керак. Сабаби ишқибозлар бу ўйинчиларни “Андижон”даги фаолиятини жуда яхши эслаб юришади.
“Андижон-2014” билан “Андижон-фахрийлари” ўйинидан сўнг шаҳардаги бирорта тўйхонада байрам дастурхони ёзилиб, шу тариқа 50 йилликни ўтказса ҳам бўларди. Ҳар холда жимгина ўтиб кетгандан, шуниси маъқул. Яна билмадик...
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии