RU

Последние новости

21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  3 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  4 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  8 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  13 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади Новости

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади

Янги йил байрамидан сўнг андижонликларни жума кундан иккинчи йиғини бошланади.
3-15 январь кунлари оралиғида ўтадиган бу сафарги йиғин ҳам Андижонда олиб борилади. Январь ойида андижонликлар сафига легионерлар қўшилишини хабар қилгандик. Бу легионерлар кимлар эканлигини ўқувчиларимизга айтиб ўтмоқчимиз. Иккала футболчи ҳам Литвадан ташриф буюради.

Булар - ҳимоячи Гедминас Паулаускас ва ҳужумчи Нериюс Астраускас. Иккала футболчи ҳам Литванинг етакчи клубларида тўп сурган. 1980 йилда туғилган Астраускас Литвадан ташқари Кипр, Греция ва Мальта мамлакатларида ҳам фаолият олиб борган. Мальтада у “Рабат Аякс” клубида ўйнаган. 2013 йилги мавсумни ҳужумчи Литвада “Круоя” жамоасида ўтказган. Бундан кўриниб турибдики, бу ҳужумчида тажриба юқори. Лекин Паулаускас ва Астраускас “Андижон” машғулотларида қатнашиб кўрикдан ўтишади. Легионерларнинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса улар билан шартнома имзоланади.

Легионерлардан ташқари январь ойида “Андижон” сафига Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳам қўшилади. Тажрибали ҳужумчи 2009-2010 йилларда айнан шу жамоада тўп сурганини мухлислар яхши билишади. Бундан ташқари мураббийлар яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан ҳам музокараларни давом эттиришмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика