"Андижон" қолган турларда мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилган
13 окт 2014 17:09
Новости
"Андижон" қолган турларда мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилган
Бир кунлик дам олишдан сўнг “Андижон” жамоаси футболчилари кечадан яна клуб қароргоҳига жам бўлишди.
17 октябрь куни “Металлург”га қарши ўйин учун жамоамиз тайёргарликка астойдил киришди. Гарчи олий лигада қолиш имконияти жуда оз бўлса-да, жамоа охиригача курашишни мақсад қилган. Бундан ташқари футболчилар қолган учрашувларда мухлисларни хурсанд этиш мақсадида тўп сурадилар. Шу сабабли “Металлург” билан ўйинга қизғин ҳозирлик кўриляпти.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашув 17 октябрь куни "Соғлом авлод" стадионида соат 16:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашув 17 октябрь куни "Соғлом авлод" стадионида соат 16:00да бошланади.
Комментарии