RU

Последние новости

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  245 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  6 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди Новости

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди

Хабарингиз бор, охирги йилларда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси футболи ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Хусусан, 13-14 декабр кунлари Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида спортнинг футзал тури бўйича 2009-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилди. 

Унда Ўзбекистондан Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Фарғона вилояти футзал жамоалари иштирок этди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мазкур мусобақада якунда андижонлик ёш футзалчилар чемпионликни қўлга киритди. 

Мураббий Аҳрорбек Иминов бошчилигидаги Андижон шаҳар ОМСТБДИМИ-2009 жамоаси финалда Жалолобод жамоаси ёшларини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Турнир ташкилотчилари андижонлик ёшлардан Низомиддин Зиёхиддинов билан Асадулло Раҳимовни ўз ампуласи бўйича энг яхшилар қаторида алоҳида эътироф этиб, махсус соврин билан тақдирлади. 

Мазкур мусобақадан сўнг ғолиб жамоа бош мураббийи Аҳрорбек Иминовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта, мазкур мусобақа биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Ўтган йили ҳам ушбу турнирда иштирок этгандик. Мусобақа савияси ёмон эмас. Асосийси, қўл остимиздаги ёш футболчиларнинг халқаро тажриба ошириши ҳамда ўйин амалиётига эга бўлиши эди. Беллашувлар биз учун осон ўтмади. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Улар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди. Якунда мусобақа ғолибига айландик. Албатта, бу натижа ҳам бизга қўшимча куч бағишлайди. Турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, деди Иминов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика