RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  26 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  106 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди Новости

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди

Кеча Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” тасарруфида бўлган жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди.
2017 йил – Халқ билан мулоқот йили ва “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида ўтказилган мазкур футбол фестивалида 2007-2008 йилларда туғилган болалар қатнашди. Унда “Баркамол авлод” (Андижон), “БЎФМ” (Андижон), “Данғара”(Қўқон) ҳамда “Умид” (Наманган) жамоалари иштирок этди. Ўйинлар жуда ҳам қизиқарли ва соф тарзда ўтди дейиш мумкин. Наманганнинг “Умид” жамоаси кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган бўлса, Қўқондан ташриф буюрган “Данғара” жамоаси футболчилари ҳам ўзларининг ижобий томонларини намойиш эта олди. Шунингдек “Баркамол авлод” ва “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳам турнирда астойдил иштирок этиб, рақибларига қийинчилик туғдира олди.


Андижоннинг "Баркамол авлод" жамоаси.

Қўқоннинг "Данғара" жамоаси.


Якунда “Умид” (Наманган) жамоаси энг кўп очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Баркамол авлод” жамоаси иккинчи ўрин, “Данғара” учинчи ўрин ҳамда “БЎФМ” жамоаси тўртинчи ўрин билан чекланди. Лекин жамоалар савиясидаги фарқ катта эмаслигини кўриш мумкин. Бир қатор баҳсларда дуранг натижалари қайд этилгани ҳам фикримизга мисол бўла олади.


Дарвоқе, турнир ташкилотчилари “Энг яхши футболчи” номинацияси бўйича ҳам деярли ҳар бир жамоадан айрим футболчиларни эътироф этди. Муҳими турнирда иштирок этган ҳар бир футболчи диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Шу тариқа 9-10 ёшли болалар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.
“Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”нинг футбол мураббийи Баҳодир Рўзиматов ушбу мусобақанинг ўтказилишида ташаббускорлик кўрсатганини ҳам айтиб ўтиш лозим.


Шу муносабат билан Баҳодир Улуғбековичдан турнир ҳақидаги фикрларини сўрадик: - Мазкур “Водий Кубоги-2017” футбол фестивалини ҳар йили ўтказилиб келиниши деярли анъанага айланиб қолди десак ҳам бўлаверади. Бунгача Наманган, Фарғона ва Қўқон шаҳрида ўтказилди. Навбат Андижонга етиб келганди. Ушбу мусобақа орқали биз қўл остимизда шуғулланаётган болаларни футболга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг муомала-маданияти, фикрлаш онггини кучайтириш ва энг асосийси соғлом тарзда вояга етишини таъминлашни мақсад қилганмиз. Болалар футболида натижа кейинги ўринларда туради. Шунинг учун бугун ҳар бир жамоа натижадан ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатишга харакат қилди. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар кўп деб айтилади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодлар талайгина. Бугунги ўйинлар орқали ҳам кўплаб ёш, иқтидорларни кўриб хурсанд бўлдик. Насиб қилса улар келгусида ёшлар ва ўсмирлар сўнгра миллий терма жамоа даражасидаги футболчилар бўлиб етишиб чиқади.  Энди “Водий Кубоги-2017”нинг навбатдаги мезбони Наманган вилояти бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақани Андижонда юқори даражада ўтказиб берган мутасадди раҳбарларимизга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг бизга билдирилган ишончини оқлашга харакат қиламиз.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика