RU

Последние новости

12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  1 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  101 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  18 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  5

Андижонда “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири бошланди Новости

Андижонда “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири бошланди

Андижон шаҳрида Ўзавтосаноат АК тизимидаги қўшма корхоналар ўртасида “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири старт олди.

Завод ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ва қўшма корхоналар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон республикасининг мустақиллик байрамини кенг тарзда нишонлаш мақсадида ўтказилиб келинаётган мусобақада жами саккизта жамоа иштирок этмоқда.  Хусусан “GM-Uzbekistan”, “Уз Донг Жу”, “Уз Тонг Хонг ” “Уз Донг Янг”, “Уз Ханг Ву”, “Уз Сем Юнг”, “Уз Корам” ҳамда  “Уз Донг Вонг” ҳаваскор жамоаларидир.
Ўз вақтида олий ва биринчи лига клубларида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган бир қатор футболчиларни ушбу турнирда иштирок этаётганини айтиш лозим. “Андижон”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Қизилқум” сингари элита жамоаларида ўйнаган тажрибали ҳужумчи Анвар Абдуқодиров, “Андижон” ва “Бухоро”да тўп тепган Элёр Раҳматуллаев, “Андижон” ва “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Аҳрор Иминов айни дамда “УзТонгХонгКо” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганини айтиш лозим. Ушбу жамоага таниқли собиқ футболчи Отабек Қиличев устозлик қилиб келмоқда.

Турнир ташкилотчилари. Чапдан ўнгга. Анвар Маражабов, Шуҳрат Ғаниев...


“УзДонгЖу” жамоасида эса ўз вақтида олий лигада “Андижон” ва “Навбаҳор” учун тўп тепган ҳимоячи Азамат Исаевни кўриш мумкин.

Айтиш керакки, ўз вақтида олий лигада ўйнаган профессионал футболчиларнинг бугунги кунда ҳаваскорлар жамоасида ўйнаши, қайсидир маънода турнирнинг жозибали  ва шиддатга бой ўтишида хизмат қилмоқда.

"УзХангВо" жамоаси

Мазкур “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири аслида 2011 йили вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил топган. Кейинчачалик 2012 йилдан буён Узавтосаноат томонидан ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур турнирга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. “Андижон” ФК раҳбарияти ҳам мусобақага бефарқ эмас. Клуб-вице президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдиновичнинг шахсан ўзи ўйинларни бевосита стадиондан туриб кузатиб бораётганини айтиш лозим.

"Уз Донг Жу" жамоаси

Ушбу турнирнинг юқори савияда ўтиши учун “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан масъул сифатида бириктирилган собиқ футболчи Шуҳрат Ғаниев ва таниқли ҳакам, бугунги кунда олий лига лайнсмени, Андижон вилояти футбол федерациясида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган Анвар Маражабов астойдил ишламоқда.

Бугун тушликка қадар иккита ўйин бўлиб ўтди. Ҳар икки баҳсни ҳам олий лига тоифасидаги ҳакам Темур Тўхтасинов бошқариб боргани эътиборга моликдир.
Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ  даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”нинг сунъий қопламали майдонида ўтган беллашувлар кескин ва муросасиз руҳ остида ўтди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор куч ғайратини ишга солгани учрашув чоғида билиниб турди.

"Уз Тонг Хонг" жамоаси

"Уз Тонг Хо" - "У Донг Янг" ўйини олдидан


1-турда қуйидаги натижалар қайд этилди
“Уз Донг Жу” – “Уз Тонг Хонг” 0:3
“Уз Сем Юнг” – “Уз Ханг Ву” 0:1
“GM-Uzbekistan” – “Уз Донг Вонг” 4:0
“Уз Донг Янг” – “Уз Корам” 5:2

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика