RU

Последние новости

17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  1 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2

Андижонда Маражабов хотирасига бағишлаб учрашув ташкил этилди Новости

Андижонда Маражабов хотирасига бағишлаб учрашув ташкил этилди

Куни-кеча Андижон шаҳрида хотира учрашуви бўлиб ўтди.

“Андижанка” жамоаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур учрашув Рафаэл Муслимов бошчилик қилаётган футбол мактабининг сунъий майдонида ташкил этилди. У андижонлик марҳум ҳакам Алижон Маражабовнинг хотирасига бағишланди. Ўз вақтида олий лига ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида ҳакамлик қилган Маражабовнинг яқинлари ва Андижон фахрийлар жамоаси аъзолари ушбу баҳсга ташриф буюриб, Алижон акани яна бир ёдга олди. 


Маъруф Абдусаломов бошқарувидаги “Андижанка” аёллар жамоаси ҳам ушбу турнирнинг бевосита иштирокчисига айланди. Учрашувда “Андижанка” қизлари “Андижон” фахрийларига қарши баҳс олиб борди. “Андижон” фахрийлар жамоасидан Фарҳод Қодиров, Хайрулло Тожибоев, Ориф Маматказин, Муҳаммаджон Ибрагимов, Рафаэл Муслимов, Шерзод Сўфиев ҳамда Ботир Йўлдошев каби собиқ футболчилар харакат қилишди. Учрашувни таниқли мураббий Валишер Норматов бошқариб борди. Қизиқарли ва муросасиз руҳ остида кечган баҳсда жангавор дуранг - 4:4 ҳисоби қайд этилди.  

Ушбу ўйиндан сўнг “Андижанка” вице-президенти Абдусаломовнинг фикрлари қуйидагича бўлди: - Раҳматли Алижон ака Маражабов ҳаётда ўзидан яхши ном қолдириб кетди. Ҳамма билан бир ҳил самимий муносабатда бўлган. Инсонлийги шахсан менга ёқарди. Ўз ишининг фидоийси эди. Сўнгги пайтларда вилоятнинг фахрийлар жамоасига бошчилик қилиб келаётганди. “Андижон” жамоасида ҳам фаолият бошлаганимдан сўнг иш янада кўпайди. Баъзан вақт камлик қилаётгандек туюлмоқда. Лекин Алижон акани хотирлаб, учрашув ташкил этишни анчадан бери режалаштириб юргандик. Мана бугун насиб қилган экан, ҳаммани бир жойга жамладик. Назаримда бу каби ўйинлар керак. Бошланиши балки бироз кичикроқ ўтгандир. Лекин кейинчалик кенг қамровда ўтказишга харакат қиламиз. Асосийси Алижон ака доимо ёдимизда. Насиб қилса энди “Андижанка” афсонаси Мироман Кимнинг хотирасига бағишлаб ҳам турнир ташкил этишни режалаштиряпмиз. Жамоани узоқ йиллар давомида бошқариб, сезиларли натижаларни қайд этган Мироман Дмитриевичнинг қандай инсон ва мутахассис бўлганини кўпчилик яхши билади. Унинг хотира турнирини кенг миқёсда ўтказишни ўйлаб турибмиз. Бу борада аёллар футбол ассосиацияга мурожаат қилганмиз. Улар ҳам ташкилий жиҳатлар борасида ёрдам беришини билдирган. Қолаверса ушбу турнирга Кимнинг Ҳиндистондаги яқинлари ҳам ташриф буюради. Бунинг устида иш олиб борилмоқда.   

 

“Андижон” фахрийлар жамоасидан Хайрулло Тожибоев ҳам Алижон Маражабов хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Алижон аканинг қандай инсон бўлганини икки оғиз сўз билан ифодалаш қийин. Барча билан чиқишиб кетарди. Доим қувноқ ва самимий бўлишга интилган. Ажойиб ҳангомалари билан кўпчиликка хуш кайфият улашган. Ўз ишига бўлган садоқати кучли эди. Яратган эгам у кишини ўз раҳматига олсин. Сўнгги пайтларда “Андижон” фахрийлар жамоасига бошчилик қилиб, ҳамма собиқ футболчиларни йиғишга харакат қилган. Ташкилотчи сифатида ҳам кўпчиликка ўрнак бўларди. 



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика