RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  6 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди Новости

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди

Теги :  Андижон
Андижон вилоятида 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, хусусан, 2-йўналиш доирасида ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят футбол ассоциацияси Кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, бу турнирда вилоятдаги деярли барча шаҳар ва туманларнинг футбол жамоалари иштирок этдилар. 2008 йилда туғилган болалардан иборат бўлган жамоалар аввалига гуруҳ босқичи баҳсларида ўзаро куч синашди. Гуруҳ учрашувлари 4 ҳудудда – Марҳамат, Балиқчи, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳрида ташкил этилди. Мазкур гуруҳларда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олдилар.

Ҳал қилувчи ўйинлар Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ дахасида жойлашган футбол акаадемияси стадионида бўлиб ўтди. Финалда Хўжаобод тумани жамоаси ва Андижон шаҳри вакиллари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳсда Андижон жамоаси 4:2 хисобида ғолиб чиқди ва вилоят футбол ассоциацияси Кубогини қўлга киритди. 3-ўрин эса Марҳамат ҳамда Балиқчи футболчиларига насиб этди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу мусобақа давомида футбол академияси мураббийлари бу йил мазкур билим даргоҳига 2008 йилда туғилган болалар қабул қилинишидан келиб чиққан ҳолда самарали селекция ишларини олиб бордилар.

  Фирдавс Эрматов, Андижон



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика