RU

Последние новости

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  25 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди Новости

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди

Теги :  Андижон
“Андижон”нинг Дукент шаҳарчаси, “Янгиобод” ўқув-спорт машғулот базасидаги тайёргарлик йиғини давом этмоқда.

Жамоа жойлашган қароргоҳда ҳамма шароитлар муҳайё бўлиб, барча эътибор фақат машғулотларга қаратилган.

Маълумот учун шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишим керакки, бу ерда қиличбозлар, оғир атлетикачи, боксчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз йиғинларини ўтказишади. Шундан ҳам билиш мумкинки, шароитлар ва шуғулланиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари аъло даражада. 

"Андижон" кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпти. Кеча куннинг биринчи ярмида бош мураббий футболчиларни ёпиқ манежда турли хил қизиқарли машқлар ёрдамида шуғуллантирди. Кечки пайтдаги машғулот эса стадион ҳудудида бўлиб ўтди. 

Мухлисларимизни таркибга янги қўшилаётган футболчилар қизиқтириши шубҳасиз. Бу сафар улар учун янгилик сифатида шуни маълум қила оламизки, кеча жамоа сафига иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов қўшилди. 27 ёшли футболчи 2022 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клубларида тўп тепган. 

Бундан ташқари, ўтган йилги мавсум бўйича "Андижон"нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Илдар Маматказин ҳам клуб ихтиёрига етиб борди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика