RU

Последние новости

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  4 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди Новости

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоят футбол ассоциацияси бир қатор ҳайрли тадбирлар ташкил қилди.

Айём олдидан вилоятдаги бир гуруҳ футбол фахрийлари Андижон шаҳридаги кексалар ва ногиронлар учун “Саховат” интернатида бўлиб, ўз вақтида вилоят футболини ривожлантиришга ҳиссасини қўшган Ринат Котелев ва Олег Сазоновларни йўқладилар. Ҳар икки фахрийга ассоциация  томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

“Баркамол авлод” спорт мажмуасининг мини-футбол майдонида эса фахрий футболчи ва соҳа мутахассислари ўртасида марҳум футбол фидойилари Мироман Ким, Алижон Маражапов, Эргаш Турсуновлар хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Дўстона руҳда ўтган тадбирда иштирок этган уч жамоа вакиллари ҳам вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

- Миллий қадриятларимиз акс этган Хотира ва қадрлаш куни олдидан мана шундай тадбирларни ўтказиш анъанага айланган,- дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов. – Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган олийжаноб урф-одатлардан. Сана муносабати билан соҳа ходимлари билан жуда кўп тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз.
   
Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика