“Андижон”: “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарлик Тошкентда бошланди
03 мар 2016 13:58
Новости
“Андижон”: “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарлик Тошкентда бошланди
Икки кунлик дам олишдан сўнг “Андижон” жамоаси кеча пойтахтда йиғилди.
Жамоамиз “Grand
atlas” меҳмонхонасига жойлашди. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг табиий машғулот
майдонида ўтказилмоқда. Маълумки 7 март, душанба куни чемпионатнинг илк турида “бургутлар”
сафарда “Пахтакор” билан рўбарў келади. Мазкур учрашувга тайёргарлик Тошкентда
кечаётганини айтиш лозим.
Таркибда ҳозирча ўзгаришлар йўқ. Бугун сербиялик ҳужумчи Неманья Йовановичнинг клубимиз ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда.
"Андижон" ФК матбуот хизмати.
Комментарии