Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"
14 июн 00:28
Новости


Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"
"Ўйинни анча агрессиясиз бошладик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса дарвоза тўсинини пойладик, аммо кейин гол ўтказиб юбордик. Ўзимиз ҳам стандарт вазиятдан гол урдик. Йигитларга ҳаракат учун раҳмат айтаман. Дурангга мос ўйин бўлди", - дейди Улуғбек Бакаев.
- Доминик Бегичнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз...
- У бугун анча фаол бўлди. Ҳимоячилар ортига очилишга ҳаракат қилди. У жароҳатдан сўнг майдонга қайтди ва яхши таассурот қолдирди.
- Ширинбой Абдуллаев сўнгги ўйинларда кўп голлар ўтказиб юбораётган эди, аммо у бугун бир нечта вазиятларда жамоани қутқарди. Дарвозабоннинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Дарвозабоннинг вазифаси шу. У бироз руҳий тушкунликка тушиб қолган эди. Биз унга бироз дам бергандик, сабаби спортда бундай ҳолатлар учраб туради.
- Шаҳбоз Жўрабеков кетма-кет учта ўйиндан буён гол уриб келмоқда..
- Биз унинг позициясини бироз ўзгартирдик. Авваллари у ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаётган эди, ҳозир эса биз уни тепароққа, яъни вингер позициясига олиб чиқдик. У яхши дриблинг ва кучли зарбага эга. Зарбалари аниқ бўлаётгани учун, унга кўпроқ зарба беришни кўрсатма бердим.
- Жўрабековнинг голи маҳорат эвазига киритилдими ёки омад?
- Тўпга дарвоза ичига йўллай олгани маҳоратдан далолат.
Похожие новости

Комментарии