RU

Последние новости

20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   4 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   11 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

“Андижон” ФК аъзолари болалар шаҳарчасига ташриф буюрди Новости

“Андижон” ФК аъзолари болалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Теги :  Андижон
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари “Болалар шаҳарчаси”га ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашди.

Шунингдек ушбу тадбирда Андижон вилояти футбол федерация, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди – Андижон вилояти филиали, спорт кўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, болаларга бир қатор эсталик совғаларни улашди. Учрашув аввалида раҳбарият аъзолари сўз олиб, болажонларга клуб ҳақида маълумот бериб, уларни спортнинг нафақат футбол тури билан балки бошқа спорт билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар борлигини таъкидлаб ўтди. 


Футболчилар номидан эса тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев сўз олиб, ўз дил изҳорларини билдирди ва миллионлар ўйини билан жиддий шуғулланишни кўзлаётганларни доимо ўз устида ишлаши кераклигини таъкидлади ва “Андижон”нинг ҳар бир уй ўйинига ташриф буюришларини ва қўллаб-қувватлашга чорлади. Қолаверса “бургутлар”нинг тажрибали ўйинчилари бўлган Санжар Асқаралиев, Иброҳим Отахонов ва Фарҳод Бекмуратов ҳам болажонлар билан суҳбатда бўлиб болажонларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтишди. 


Уларни келажакда футболчи бўлиб етишиши учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида айтиб ўтишди. Учрашув чоғида “Андижон” аъзолари болалар шаҳарчасидаги тарбияланувчиларга турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, ширингина болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Ўз навбатида Болалар шаҳарачасининг раҳбарияти ва тарбияланувчилари ҳам сўз олиб тадбир иштирокчиларига ҳамда “Андижон” футбол клубига омад тиладилар.


Тадбир давомида профессионал футболчилар томонидан болажонларга мастер-класс ўтказилди ва икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ташкил этилди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. 


“Андижон” футбол клуби бу каби тадбир ва учрашувлар ташкил этишда давом этади. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизнинг келажакда ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам улуш қўшишдир.



"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика