RU

Последние новости

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  9 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  57 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас" Новости

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас"

Кеча “Андижон” клуби “Злин” (Чехия) ва “Шахтёр”га (Қозоғистон) қарши назорат учрашувларида қатнашди.

Жамоа дастлаб 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчисида 2:0 натижаси билан ғалаба қозонди. Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков мазкур ўйинлар хусусида клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўйинга мазмун олиб кириш, машғулотлардаги ишланмаларни амалга ошириш муҳим саналади. Афсуски, биринчи ўйинда ишланмаларимизнинг ҳеч қайсиси ўхшамади, пассив ҳаракатландик. Ҳужумлар ташкил қилишда оқсадик. 90 дақиқа давомида бор-йўғи бир маротаба бурчак тўпи ишладик. Умумий олганда, ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб биздан кучли кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди. 

Иккинчи ўйинда эса биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ хоҳиш ва ирода борлигини кўрдим. Бир қанча ишланмаларни амалда қўлладик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Яна айтаман, ҳозир натижа муҳим эмас. Қандай йўналишда ишлаётган бўлсак, уни яхшилашга ва ўз ўйинларимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Хомяков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика