Анчелотти: "Ван Дейкка қизил карточка кўрсатилиши керак эди"
12 дек 2018 13:43
Новости
Анчелотти: "Ван Дейкка қизил карточка кўрсатилиши керак эди"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрича, "Ливерпуль"га қарши баҳсда ҳакам рақиб ҳимоячиси Виржил ван Дейкни ўйиндан четлатиши керак эди.
Воқеа баҳснинг 13-дақиқасида содир бўлди. Ван Дейк Мертенсга нисбатан қўполлик ишлатди. У бутсасининг таг қисми билан ўйнади. Бу ҳаракат учун голландиялик сариқ карточка олди.
"Ушбу вазиятни видеода кўрдим. Ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди. Ҳозир VAR тизими ҳақида кўп гапиришмоқда. Айтишларича у плей-офф босқичида ишга туширилар экан. "Ливерпуль"га қарши баҳсда ушбу тизим керак эди" - дейди Анчелотти.
Комментарии