Анчелотти футболни яхшилаш борасида ўз фикрлари билан бўлишди
10 апр 2023 23:45
Новости
Анчелотти футболни яхшилаш борасида ўз фикрлари билан бўлишди
Карло Анчелоттининг фикрича, футболда "тоза вақт"ни жорий қилиш лозим.
Мураббий интервью бериш чоғида, футболни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида саволга жавоб берди.
"Кўп қўшиб берилган вақтлардан қутилиш учун "тоза вақт" ғояси бор. Бир нималар қилиш мумкин.
Тақвимга келадиган бўлсак, бу мавсум ўйинлар жуда кўп. "Реал"нинг 15 нафар футболчиси иштирок этган жаҳон чемпионати бўлди. Кейин Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги, Марокашда клублар ўртасидаги ЖЧ.
30 декабрдан 20 мартгача ҳар уч кунда майдонга тушдик. "Барселона" каби барқарор бўла олмадик.
Ҳозирги тақвим - абсурд, масалани ҳал қилиш керак" - дейди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии