RU

Последние новости

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  7 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  6 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  20 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Анъанавий "Гранаткин Кубоги" старт олди, Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти Новости

Анъанавий "Гранаткин Кубоги" старт олди, Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Валентин Гранаткин хотирасига бағишлаб анъанавий турнир старт олди.

4 июнь куни бошланган мусобақада жами 12та жамоа қатнашяпти. Улар орасида Осиёдан тўртта жамоа бор: Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Эрон. 

Ушбу мусобақа ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади ва бу йилги турнирда 12та жамоа қатнашяпти. Маълумот учун, Валентин Гранаткин ўз вақтида таниқли собиқ иттифоқ футболчиси бўлган, шунингдек 1955-1979 йиллар оралиғида ФИФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаган. 

Ушбу мусобақада 18 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этяпти. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам ўз вақтида "Гранаткин Кубоги"да уч марта қатнашган: 2002, 2004 ва 2010 йилларда. Шундан бери бизнинг футболчилар бу мусобақага боргани йўқ. 

Қуйида мусобақанинг гуруҳ ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз: 

"А" гуруҳи - Болгария, Молдова, Россия, Ҳиндистон

"B" гуруҳи - Греция, Тожикистон, Туркия, Қирғизистон

"C" гуруҳи - Аргентина, Арманистон, Россия-2, Эрон


4 июнь 

Болгария - Молдова 0:0 

Россия - Ҳиндистон 3:0


5 июнь

Греция - Тожикистон 4:4

Аргентина - Арманистон 2:0

Туркия - Қирғизистон 1:0 

Россия-2 - Эрон 2:1 


6 июнь

Молдова - Ҳиндистон 2:1 

Россия - Болгария 


7 июнь

Тожикистон - Қирғизистон 

Арманистон - Эрон 

Туркия - Греция

Россия-2 - Аргентина


9 июнь

Ҳиндистон - Болгария

Эрон - Аргентина

Молдова - Россия

Арманистон - Россия-2


10 июнь

Қирғизистон - Греция

Тожикистон - Туркия 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика