RU

Последние новости

15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  0 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  5 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  6 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  1 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар) Новости

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан зафар қучган "Олимпик" Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Бугунги ўйин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги олтинчи плей-офф ўйини бўлди. Бунга қадар 2015, 2016, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ўтиш ўйини ўтказилган.

2015. "Оқтепа" 1:2 "Сўғдиёна"

2016. "Навбаҳор" 3:1 "Норин"

2018. АГМК 1:0 "Истиқлол", "Сўғдиёна" 3:1 "Машъал"

2020. "Нефтчи" 1:3 "Андижон"

2. Кападзе шогирдлари қуйи дивизион жамоаларининг ўзига хос нохуш анъанасига барҳам берди. "Олимпик" — плей-оффда ғалаба қозонган Про лиганинг илк клуби.

3. Ўтиш ўйинларида 4-бор бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.

4. Тимур Мамасидиқов Суперлига плей-офф босқичида дубль қайд этган 2-футболчига айланди. Бу борада "Навбаҳор" вакили Алишер Маҳмудов танҳо эди (2016 йилдан бери).

5. "Машъал" — Суперлига плей-офф босқичида 2 бор мағлуб бўлган ягона клуб (2018 йил "Сўғдиёна"га ҳам имконият бой берилганди).

6. "Машъал" ўтиш ўйинларида иккала сафар ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлди (3:1). Муборакликларнинг бу босқичдаги 2 голи ҳам пенальтидан урилган.

7. Эътиборли жиҳати, "Машъал" 2018 йилги мағлубиятни ҳам айнан "Пахтакор" стадионида қабул қилиб олганди.

8. "Олимпик" — Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизинида иштирок этадиган тарихдаги 40-клуб.

9. "Олимпик" Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган (6 ўйин).

10. "Машъал" ўз тарихида 2-марта қуйи лигага равона бўлди (2017 йилда сунъий тарзда тушириб юборилгани ҳисобга киритилмади. "Газчилар" ўша йил чемпионатда 8-бўлишганди).

11.   Александр Хомяков бошқарувидаги жамоалар қаторасига 2-бор Про лигага йўл олди (2020 йилда "Бухоро").

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика