"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди
01 июл 15:59
Новости
"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди
Чарли Мусонда бутсаларини михга илди.
Мусонда 2012 йилда 2,5 млн евро эвазига "Челси"га ўтганди. У Бельгия терма жамоасининг умиди ва бўлажак суперюлдуз ҳисобланарди. У лондонликларнинг асосий жамоасига кира олмади, шунинг учун бир неча бор ижарада ўйнади: "Бетис", "Селтик", "Витесс".

2022 йилда Мусонда эркин агент сифатида "Леванте"га кетди, лекин у ерда ҳам ўрнини тополмади. Кейин Кипрнинг "Анортосис"га йўл олиб, жамоани 2024 йилнинг сентябрида тарк этди.
Мусонда деярли 1 йилдан бери майдонга тушмаяпти. Фаолиятига жароҳатлар путур етказди – бельгиялик футболчи 2016-2021 йиллар оралиғида тиззасидаги муаммо туфайли 1172 кунни ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии