RU

Последние новости

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  8 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  26 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Ана холос! Магометов беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот топширди Новости

Ана холос! Магометов беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот топширди

Маълумки, бу йилдан эътиборан олий лиганинг ҳар бир ўйинига ПФЛ томонидан комиссар тайинланяпти.
Комиссарнинг ўйин пайтида амалга оширадиган иши ниҳоятда кўп (хусусан Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида кўрганмиз), лекин ўзимизнинг олий лигада улар нима билан машғул, очиғи унчалик тушунмаяпмиз.

ОФК ПФЛга ички чемпионатнинг ҳар бир ўйинига комиссар қўясан деди, ПФЛ ҳам шартта бу шартни бажаришга киришди. Эътибор беринг, ҳозирча олий лииганинг беш тури якунига етди. Бу эса 35та ўйин деганидир. Мана шу 35та учрашувнинг ҳаммасида комиссар (бошқача айтганда ПФЛ вакили) ишлади.

Лекин қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан 2014 йилги футбол мусобақалари учун регламентнинг 11-моддасида шундай дейилган: олий лига баҳсларида ишлайдиган комиссарлар рўйхатини ПФЛ директори тузади ва тасдиқлайди. Бундан ташқари, ҳар бир комиссар ўзи иштирок этган ўйин ҳисоботини ПФЛ бош директорига топширади.

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Фарҳод Магометов шу кунгача беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот берган бўлиб чиқяпти. Чунки ПФЛ бош директори ҳозирча бешта ўйинда (“Олмалиқ” - “Металлург”, “Локомотив” - “Насаф”, “Бунёдкор” - “Олмалиқ”, “Нефтчи” - “Қизилқум”, “Бунёдкор” - “Локомотив”) учрашув комиссари сифатида фаолият кўрсатди.

Шу ўринда бизни ўйлантираётган масала шуки, ПФЛ раҳбари ўзини ўзини комиссар этиб тайинлади ҳам дейлик, лекин ўзига ўзи қандай ҳисобот топширган? Ҳар ҳолда “Мен ким, фалончи турнинг фалончи ўйинида комиссарлик қилган Фарҳод Магометов ПФЛ бош директори Фарҳод Абдуалиевичга шуни маълум қиламанки, кечаги футбол беллашуви ҳеч қандай тортишувларсиз, тинч ва осуда ўтди” деган мазмунда бўлмаса керак. Янаям билмадик.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика