RU

Последние новости

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  5 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Амиржон Сафаров: "Динамо" клуби спорт директори билан баҳсда ғолиб чиқдим" Новости

Амиржон Сафаров: "Динамо" клуби спорт директори билан баҳсда ғолиб чиқдим"

Ўтган йилги омадсизликдан сўнг «Динамо» клуби олдига бир йилнинг ўзидаёқ Биринчи Лигадан Олий Лигага чиқиш вазифаси қўйилгач, янги маҳаллий бош мураббий Илҳом Шарипов дастлабки ишни жамоа асосини маҳаллий ёш футболчилардан ташкил этишдан бошлади.

Қарор нақадар тўғри бўлганлигини бугун «Динамо»нинг натижаси ва етишиб чиқаётган истеъдодли ёш футболчилар мисолида кўриш мумкин. Улардан бири Амиржон Сафаров бўлиб, 21 ёшли ҳужумчи «Машъал-2» билан ўйиндаги «хет-трик»и эвазига «Динамо»нинг ғалабасини таъминлаб, 17 та гол билан Биринчи Лиганинг энг яхши тўпурарига айланди. Ўйиндан кейин тур қаҳрамонидан интервью олдик.

- Амиржон, аввало футболга кириб келишингиз ҳақида гаплашсак…


- Болалагимдан тўпга ошно тутинганман. Акам Акмал Сафаров Мотрид маҳалламиздаги футбол тўгарагига қатнарди. Акамга ҳавас қилиб, 2006 йилдан бошлаб 11 ёшимдан биринчи мураббийим Саме Эгамбердиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман.

- Демак, катта футболга кириб келишингизга акангиз туртки бўлган, шундайми?


- Шундай деса ҳам бўлади. Қолаверса, мамлакатимизнинг таниқли футболчиларидан бири, ҳозирда «Қизилқум»да тўп сураётган Илҳом Юнусов қўшнимиз бўлгани учун доимо унинг ўйинларига ҳавас қилганмиз. Футболчи бўлиш орзуси билан 2013 йилда «Динамо» ўринбосарлар жамоасига қабул қилиндим. Асосий жамоадаги дебют ўйиним ёдда қоларли бўлган, 2015 йилда Ўзбекистон Кубоги баҳсида «Локомотив»га қарши тўп сургандим. Бу йилдан эътиборан эса мураббийларимиз асосий эътиборни ёш футболчиларга қаратишган.

- «Динамо» - «Машъал-2» (5:1) ўйинида «хет-трик» қайд этдингиз. Ушбу баҳсни жорий йилги энг яхши ўйин деса бўладими?


- Чиндан ҳам нафақат менинг, балки «Динамо»нинг ҳам энг яхши ўйинларидан бири бўлди. Жамоадошларимдан миннатдорман, улар қўллаб-қувватлашмоқда. Голларимдан бирини яқинда яна бир ўғил фарзандли бўлган жамоамиз сардори Акмал ака Бозоровга бағишладик. Ўтган ўйинларда омадим юришмаганди. Мураббийларимиз хато ва камчиликларимни тушунтиришди. Кўрсатмалар катта ёрдам бериб, голлар уришга эришдим.

- «Хет-трик» эвазига 17 та гол билан Биринчи Лиганинг энг яхши тўпурарига айландингиз. Бунгача голларни санаб борган бўлсангиз керак?


- Очиғини айтсам, тўпурарлар рўйхатидан хабарим йўқ эди. Учрашувдан кейин 17 гол билан тўпурарга айланганлигимни айтишди. Ўйиндан сўнг клубимиз спорт директори Рустам ака Истамовга совғага тушганлигини айтдим. Сабаби, мавсум бошланиши олдидан у киши билан 15 тадан ортиқ гол урсам совға беришига баҳс боғлагандик (кулади).

- Демак, мавсум бошидаёқ тўпурар бўлишни мақсад қилган экансиз-да?

- Ўшанда мақсадим «Динамо»нинг асосий таркибидан ўрин олиш эди. Голлар ура бошлаганимдан кейин биринчи давранинг ўзидаёқ 15 та гол уришни истагандим, аммо 11 та гол кирита олгандим. Иккинчи даврада эса голларим сонини 30 тага етказишни мақсад қилганман.


- Муваффақиятларингизнинг асосий сабаблари сифатида ким ёки нималарни кўрсатган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда бутун жамоамизни кўрсатган бўлардим. Раҳбарият ва Илҳом ака Шарипов бошчилигидаги мураббийларимиз яхши жамоа ташкил этишган. «Динамо» битта оилага айланган, десам ҳам бўлади. Мураббийларимиз каби ҳар бир футболчи бир-бирига ёрдамини аямайди. Ёш футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият берилаяпти. Машғулотларда яхши ишлаб, ғалабаларга эришаяпмиз. Бир сўз билан айтганда жамоадаги муҳит ажойиб.

- Алишер Холиқов ва Виктор Клишин сингари тажрибали ҳужумчилар билан рақобатлашиш осон эмасдир?


- Мен улардан жуда кўп нарсалар ўрганаяпман. Алишер Холиқов Олий Лиганинг энг яхши тўпурари, Виктор Клишин эса Биринчи Лигада мана шундай номга сазовор бўлган. Ҳар иккилари ҳам машғулотлар ва ўйин давомида доимо ёрдам бериб, ўз маслаҳатларини аяшмайди.

- Яна 10 та ўйиндан кейин Биринчи Лига якунига етади. «Динамо» пешқадам сифатида, рақибларидан 5 очко олдинда ва захирасида қолдирилган иккита ўйин бор. Жамоани амалда Олий Лигага қайтди, дейиш мумкинми?


- Бундай дейишга ҳали барвақт деб ўйлайман. Чунки, асосий рақобатчиларимиз ҳам бизни таъқиб этишмоқда. Қолаверса, беш очко катта фарқ эмас. Ғалабали сериямиз 20 та ўйинга етган бўлсада, буёғига ҳам ҳар ўйинда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушсакгина, асосий мақсадимизга етишишимиз мумкин. Буни мураббийларимиз доимо уқтиришмоқда.

- «Динамо» расмий сайтидаги сўровномага кўра, самарқандлик мухлислар сизни «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топишди. Буни кутганмидингиз?


- Очиғи, бир йилнинг ўзидаёқ «Динамо» сафида Биринчи Лиганинг энг яхши тўпурари ва жамоанинг энг яхши футболчиси бўлишимни кутмагандим. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Мавсум якунигача яна голлар уриб, тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан. Мухлислар ишончини оқлашга интиламан.

- Энг асосий мақсад ва орзуларингиз?

- Асосий вазифамиз «Динамо» билан Олий Лигага чиқиш, тўпурарлик эса иккинчи мақсад. Мураббийларимиз ўз устимда ишлаб, ўсишдан тўхтамаслигимни уқтиришмоқда. Хато ва камчиликларим устида ишлаб, кейинги йил насиб қилса, Олий Лигада ҳам яхши ўйин намойиш этмоқчиман. Энг катта орзуим эса, ҳар бир ўзбекистонлик ёш футболчи сингари Ўзбекистон терма жамоасида тўп суришдир.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

 

Маълумотнома:
Амиржон Сафаров
Туғилган cанаси ва жойи:

1995 йил, 18 февраль Самарқанд шаҳри.
Оиласи: Ота-онаси, икки акаси ва опасидан кейинги кенжа фарзанд.
Биринчи мураббийи: Саме Эгамбердиев
Севимли футболчиси: Криштиану Роналду
Севимли клуби: «Реал» Мадрид.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика