RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Россиянинг амалдаги чемпиони "Локомотив" VAR тизимини сотиб олмоқчи Новости

Россиянинг амалдаги чемпиони "Локомотив" VAR тизимини сотиб олмоқчи

Ҳакамлар хатоларидан азият чекаётган Россиянинг амалдаги чемпион клуби "Локомотив" VAR тизимидан фойдаланиш тарафдори.

Россия Футбол Иттифоқи назоратчиси Юрий Чеботарев "Локомотив" клуби ўз стадионида VAR тизимини ўрнатишни режалаштираётганини гапириб ўтди.

- "VAR - жуда қиммат турадиган ускуна. Бу тизимни ўрнатишга барча жамоаларнинг ҳам имконияти етмайди. Ҳа, бу тизим футболда учрайдиган жуда кўплаб баҳсли ҳолатларга ечим бўлади. Аммо ҳозирги кунда бу тизимни барча клублар ҳам сотиб олишга тайёр эмас. Фақатгина "Краснодар" ёки "Спартак" бу борада "Локомотив" йўлидан кетиши мумкин. VAR тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аммо футболда доимо баҳсли ҳолатлар бўлган ва бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Бу тизимни ўрнатиш Россия Премьер лигасига осон бўлмайди. Гап фақат технологияда эмас, балки уни қандай ишлатишни билиш лозим. Тизим талабига жавоб берадиган мутахассислар жалб этилиши керак бўлади. Бу ишга фақат ва фақат ўз ишининг усталари, мутахассислари жавобгар бўлиши лозим. Тизим қанча туриши ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Аммо шуниси аниқки, гап миллион долларлар атрофида кетмоқда. Бу нарх шунчаки ускуна, тизимни қиймати. Бундан ташқари керакли мутахассислар, тизимни бир текисда ишлашини таъминлайдиган кадрлар зарур бўлади. Тизимни жорий қилиш учун жуда катта маблағ сарф этилиши лозим", - дейди Юрий Чеботарев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика