Алвес "Барселона" тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. У қачон таништирилиши ҳам маълум
15 ноя 2021 16:28
Новости
Алвес "Барселона" тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. У қачон таништирилиши ҳам маълум
Ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтди.
Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар бермоқда.
38 ёшли бразилиялик футболчи "Барселона"га қайтганидан сўнг илк машғулотини 15 ноябрь куни ўтказади.
Ҳимоячининг тақдимоти 17 ноябрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
"Кўк-анорранглилар" 12 ноябрь куни Алвес билан шартнома имзоланишини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, у 2008-2016 йиллар давомида "Барселона"да ўйнаган ва 23та соврин ютган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии